Зарафшон шаҳрида 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабат билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Карлар жамияти, Навоий вилояти ҳудудий бўлими раиси М.Хусеновалар сўзга чиқиб, бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар бошқалар билан тенг иштирок этиши, имконияти чекланганларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олиниши, барча мамлакатларда уларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомиллар жорий этилиши таъминланиши ҳақида тўхталдилар. Шунингдек, шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова ва махалла отинойиси Х.Худжияровалар томонидан тадбир сабабчилари очиқ юз билан кутиб олинди, ҳамда, байрамона кайфиятда кўнгиллар кўтарилди.
Тадбир доирасида тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги