Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказиш белгиланган бўлиб, бугун Нурота туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.