







@shayxazizon


Жорий йилнинг 28.02.2024-санасида "Баҳор"МФЙ раиси Н.Примова ва 4-сектор ходимлари томонидан фуқароларнинг мурожаатини ўрганиш, уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Масъуллар иштирокида ўтказилган қабул давомида фуқаролар, ёшлар, хотин -қизларнинг ҳар бир мурожаати ўрганилди. Маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ва маҳалла хотин-қизлар фаоли И.Бекназорва мурожаатлари тинлангган , психологик ёрдамга муҳтож ва қайнона ва келинлик муносабатларида муаммоси бор аёллар билан "Оилада аёллар ўрни" ҳамда "Фарзандларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш" мавзуларида суҳбат ўтказди.

Жорий йилнинг 28.02.2024-санасида "Геолог"МФЙ 26-уй 35-хонадонда яшовчи Марҳабо опа ва маҳалла аёллари билан "Таъзия одоблари", "Аёллари ўртасида ўтказиладиган маърака маросимларни бидъат -хурофот амаллардан холи ва исрофгарчиликсиз ўтказиш" мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Маҳалла отинойиси Х.Худжиярова.

Жорий йилнинг 27.02.2024 санасида "Ёшлик" маҳалласи 6-кичик 10-уй, 46-хонадонда йиғилган қариндош ва қўшниларга отинойи О.Давронова "Қўшничилик ҳақлари", "Қариндошлар ўртасидаги силаи-раҳмнинг фазилатлари" тўғрисида тушунчалар берди.

Жорий йилнинг 28.02.2024 санасида Зарафшон шаҳар МСЧ ходимлари билан "Оилада аёлнинг ўрни, биринчи ўринда оилани сарамжон саришта қилиб, фарзандларга ҳам энг биринчи ўринда онани тарбияси муҳимлиги таъкидланди. Уларни телефондан керакли маълумотларни олиши, тақиқланган интернет сайтлардан фойдаланмаслик, тақлид қилиб ҳар хил кийимлар киймасликни, ўз жонига қасд қилмаслик, Аллоҳ берган умрни беҳуда нарсаларга сарфламаслик" тўғрисида Зарафшон шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова томонидан суҳбат олиб борилди.

Жорий йилнинг 27-февраль санасида Кармана "Деҳқон" бозори радиосидан" Силаи Раҳим" мавзусида маруза қилдим.
Кармана тумани "Варқ" мфй отинойси Нарзуллоева


Бугун 28-феврал куни Кармана туман Деҳқон бозори радиосидан "Омонатдорлик-Абу Убайда Ибн Жарроҳ тимсолида "мавзусида "Буюк ипак йўли" мфй отинойиси Н. Хусенова маъруза ўқиб яқинлашиб келаётган Рамазон ойи билан қутлаб дунёмиз тинчлиги, омон-эсончилик, бозорларда арзончилик бўлишини сўраб ҳаммани хонадонида дуолар ижобат, гуноҳлар мағфират, қилинган ибодатлар қабул бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинди.

Бешкент МФЙ Абдулла Қаххор кўчасида яшовчи Жамолова Гулчеҳра онажонимиздан ҳабар олганимизда, ҳақиқатдан ҳам онажонимизнинг 2нафар ўғиллари Чет давлатга ишлашга кетганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда 2 келин 3 набира ва турмуш ўртоқлари билан соғ-саломат яшаб келаётганликларини айтиб ўтдилар. Ҳар ой пул юбориб турганлигини айтдилар. Онажон ва узоққа кетган фарзандларини дуолар қилиб хайрлашдим.
Бешкент МФЙ отинойиси Пўлотова Жамила
28.02.2024йил


28.02.2024йил Конимех тумани Зафаробот Кўкча мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй да бўлиб, у ерда Зафаробот мфй Шодлик кўчаси 20 уй 2-хонадонида яшовчи Шодиева Гулбарам ва 20 уй 4-хонадонида яшовчи Дўсимбаева Шарофатлар Зафаробот мфй га ишсизлик масаласида мурожаат қилишди ва бу қизларимиз "Чевар қизлар" тикув чехига ишга таклиф қилиниб, ишга жойлаштирилди. Отинойи С.Салимова "Бугунги кун шукронаси", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини таргиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огох бўлиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" мавзуларида сухбат олиб борилиб кераклича тушунчалар бериб ўтилди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.

Навоий шаҳар "Бинокор" мфйда давра суҳбати ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва оиласига муаммоси бор аёллар билан суҳбатлашилди ва уларга керакли ҳужжатларни олиб келиш айтилди. Отинойи Ҳ. Мавланова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги