Навоий шаҳар "Бинокор" мфй да "Фаровон" мфй да яшовчи М. Тошматова ва Н. Тошматовга нисбатан даво қўзғатиб, унда 3 йилдан буён биргаликда
яшамаётганлиги бир нафар
фарзандлари борлигини айтиб умуман яшашга имкон
йуқлигини айтди, иккинчи томон Жиззах шаҳрида яшаганлиги боис муҳокамада иштирок эта олмади ва бу оилага яна уйлаб кўриш учун вақт берилди.
Навоий шаҳар, "Бинокор" мфй сида "Ишонч" мфй си да яшовчи Ф. Муродуллаева Ф ва А. Бобоқуловларнинг, қайнона келин можароси, шу билан оиланинг пароканда бўлишига сабаб бўладиган сабаблар ўрганиб чиқилиб, унда ички ишлар ходимаси, психолог, нуроний онахонлар, отинойи Ш. Сувоноваларнинг иштирокида узоқ тортишувлардан кейин, қайнонага диний, маънавий озуқа бўладиган насиҳатлардан қилиб қайнона билан келинни яташтириб қўйдик.
Навоий шаҳар "Ўзбекистон" мфй дан Ҳикматов Рашид ва Ҳикматова Маликаларни ажрим иши кўриб чиқилди. Келишмавчилик сабаби иккаласини ҳам иккинчи турмуши экан. Рашидни иккита боласи, Маликани битта боласи бор экан. Рашид хотиним мендан ўн икки ёш кичик, дунё қараши фикрлаши менга тўғри келмаяпти деб озроқ нолиди. Уларга оила муқаддаслиги, арзимас сабаблар билан уни бузиш гуноҳлиги тушунтирилди. Бир-биридан айб эмас, фазилат излаб меҳр бериш кераклиги айтилиб муросага келтирилди. Оила яраштирилди.
Отинойи Ш. Сувонова.
Навоий шаҳар Орзу М/Ф/Й га қарашли 54- уй 14- хонадонда яшовчи ногирон қиз Заринага маҳалламиз фаоллари томонидан компьютер совға қилинди. Заринанинг онаси қизига бўлган бу эътибордан жуда хурсанд бўлди.Отинойи Усмонова Г.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙда Гулбоғ кўчасида 248 уйда яшовчи Ядгарова Нигора 1985йилда туғилган. Маҳалладан ёрдам сўраб келди. Оилавий шароити ўрганилди оиливий аҳволи ижтимоий химояга мухтож эмаслиги аниқланди. Мфй отинойси Кулбобоева Мавлуда
Навбаҳор тумани 4-сектор штабида жума куни ҳамкор ташкилотлардан фуқаролик суди раиси А.Якубов,А.Баҳромов,туман ҳокими ўринбосари Г.Эргашева,ИИБ ходими Ю.Ғаффорова,туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова Навбаҳор маҳалласи отинойиси М. Ахмедова ҳамда 4- сектор маҳаллалари хотин-қизлар фаоллари иштирокида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз" шиори остида 3 нафар оиланинг келишмовчилик сабаблари ўрганилди. 1.Пахтакор МФЙ фуқаролари: Қурбонов Боҳур ва Эргашева Меҳринисо,
2.Юсупов Ҳасан ва Холмуродова Насиба, 3.Қуттибоев Жаҳонгир ва Аҳмедова Озодаларнинг оилавий муаммолари кўриб чиқилди. Уларга эр-хотин, қайнона-келин ўртасидаги маънавий-ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган мавзуларда "Оилавий муносабатларда қадриятларнинг ўрни"," Эр ва хотиннинг бир-бирларидаги ҳақлари", " Оилада фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ўрни " мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Ҳаётда қилаётган хатоликлари туфайли фарзандларининг келажагини барбод қилмасликлари, уларни ота-онага меҳр-муҳаббатли, ватанига садоқатли ва фидоий, жамиятга фойда келтирувчи комил инсон қилиб тарбиялаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Натижа: Бурқут МФЙ дан Юсуповлар оиласи яраштирилди.
Қурбонов ва Қуттибоевлар оилаларининг можаролари оилавий келишмовчилик бўлганлиги сабабли уларнинг қайнота ва қайноналари билан муаммоларни бартараф этиш чораларини улар иштирокида кўриб чиқиш учун хонадонларига бориб ўрганишга келишилди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Чорбоғгузар маҳалласи Файз кўчасида яшовчи ёш келинлар ва қизларга отинойи С. Жумаева, ёшлар етакчиси Г. Бекбўтаева, хотин -қизлар фаоли М. Пирназаровалар биргаликда Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқнинг,, Бахтиёр оила,, китобини ўқишни тавсия этган эдик. Бундан мақсад ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилани муқаддаслигини ўргатиш, оилада эр- хотин, қайнона -келин муносабатлари, оилада фарзанд тарбияси, қисқаси инсоннинг умр йўли равон бўлишида китобнинг аҳамиятини ўргатиш, хотин - қизлар маънавиятини юксалтириш мақсадида китобхонлик тадбири ўтказилди. Қатнашчилар орасидан Шамсиддинова Гулруҳ ғолиб бўлди. Бундай тадбирлар оилавий ажримларни олдини олишда, фарзанд тарбиясида муҳим восита бўлади. Чорбоғгузар маҳалла отинойиси С. Жумаева
Жорий йилнинг 24- февраль санасида Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова навбаттаги ўқув машғулотларида қатнашди
Жорий йилнинг 24- февраль санасида Учқудуқ туман "Мустақиллик" мфй отинойиси З. Файзиева мфй аёллари ўртасида миллатлар аро хамжихатлик, соғлом турмуш тарзи, шукроналик хисси тўғрисида сухбатлашди.
Жорий йилнинг 24- февраль санасида Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М.Жабборова мфй да янги хаётга қадам қўяётган Махфузахон исмли қизнинг тўйига ташриф буюрди.Махфузахонга оиланинг сир-асрори, келинлик бурчи ва вазифалари тўғрисида тушунтирди.
Кармана тумани "Гулобод" мфй да оилавий келишмовчилик сабабли Н.Исломовнинг турмуш ўртоғи С.Исломова ота онасини уйига кетиб колган, оилани яраштириш максадида маҳалла отинойиси М. Сувонова оқила аёллар харакати аъзолари Н.Амонова, Н.Набиева, Б.Рўзиевалар ўзларининг насиҳатларин бериб оилани мукаддаслиги ўсиб келаётган фарзандига таъсири туғрисида ёш оилага тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 24- февраль аснасида Хатирчи тумани "Мустақиллик" мфйд да янги турмуш қураётган ёшларга Оила муқаддас, Оила қурушга тайёрмисиз, Бахтли оила қурамиз, мавзуларида ёшларимизга маъруза қилинди.
Қайнона келии ўртасидаги зиддиятларни келиб чиқармаслик. Оила сирини кўчага чиқармаслик. Ҳар бир турмуш қураётган ёшларимизга тушунча бердик. Қиз болани тарбиясида онанинг роли катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Йигит ва қизларга сертифекатлар топширилди. Хатирчи туман отинойси Раззақова Раъно.
Жорий йилнинг 23.02.2024-санасида Зарафшон шаҳарида "Нотинч ва низоли оилалар билан ишлаш куни" доирасида "Алишер Навоий"МФЙ 1-сектор худудида яшовчи ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириб муросага келтириш ва мустаҳкамлаш бўйича муҳокамалар ўтказилди. Муҳокама шаҳар оилаларни яраштириш комиссияси аъзолари томонидан ўтазилди. Суҳбат жараёнида ҳар бир оиланинг нотинчлиги сабаблари ўрганилиб, қайнона -келин муносабатлари, оилавий ажримларнинг фарзандлар келажагига таъсири, рўзғорда эр-хотин муносабатлари, вазифа ва ҳуқуқлари мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилиб, насиҳатлар қилинди.
Маҳалла отинойиси Х.Худжиярова.
Жорий йилнинг 23.02. да Нурота туман Ғозғон шаҳар "Тумар" маҳалласида, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла отинойиси М. Ҳайитова, фаол хотин-қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, жиноятчиликни олдини олиш, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш, оилавий ажримларнинг асосий сабаблари ва уни олдини олиш" масалалари кўриб чиқилди. Тадбирда иштирок этганлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирдирдилар ва берилган саволларига тегишли жавобларни олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги