Навоий вилоят тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва барча расмий отинойилар учун навбатдаги 1-кунлик ўқув семинар ташкил этилди.
Жорий йил 24-феврал куни Навоий вилоятининг "Ширин" маданият саройининг маънавият залида Навоий вилоятида фаолият юритаётган Тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва отинойилар учун 1-кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.
Дастур асосида
1-мавзу юзасидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрь кунидаги Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар” ҳақида Вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари, Навоий давлат кончилик институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Базарова маъруза қилди.
2-мавзу: “Жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари” бўйича тингловчиларга Вилоят Адлия бошқармасидан Ҳ.Норова маъруза қилди.
3-мавзу: “Мутассибликка мойиллиги бор, ёт-ғоялар таъсирига берилган хотин-қизларнинг уйма-уй, маҳаллабай ўрганиш механизми ва улар билан психологик семинар-тренинглар ўтказиш тамойиллари” (усуллари) ҳақида НДПИ Педагогика ва психология факультети декани Н.Умаров тингловчиларга тушунчалар бериб ўтди.
4-мавзу “Жамиятда дин омиллари билан боғлиқ бўлган турли нозик саволларга холис жавоблар” юзасидан Вилоят бош имом хатиби ўринбосари Д.Эргашев маъруза қилди. 5-мавзу: "Умра зиёратига борадиган аёлларга тавсиялар" ҳақида ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова маъруза қилди.
Ўқув семинар сўнгида тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва барча отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан етарлича жавоблар олдилар.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги Матбуот хизмати