Жорий йилнинг 21 санасида Дўстлик маҳалласининг бир гуруҳ аёллари билан суҳбатда бўлдим.Суҳбатимиз жараёнида Аёллар ўртасида маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга турли бидъат ва хурофатларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динини инсонпарварлик бунёдкорлик, бағрикенглик ғояларини илгари суриш ҳақида ҳамда оилада соғлом турмуш тарзини маънавий-аҳлоқий муҳитни шакллантириш тўғрисида
айтиб ўтдим.
Дўстлик мфй отинойиси
Турсуной Барнаева.
Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова Тўрон МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Татяна яқинда қайнонасини охирги манзилга узатибди. Бир неча йил олдин турмуш ўртоғи хам дунёдан ўтган экан. Хозирда фарзанди, набиралари Россия давлатида яшар эканлар. Қайн акаси бу яшяётган уйга даъвогарлик қилаяпти экан. Қайнакаси Қозоғистон Республикасида оиласи билан бирга яшар эканлар хамма шароитлари бор экан. МФЙ раиси тегишли мутахассислар билан суҳбатлашиб жавоб билдиришини айтдилар
Навоий шаҳар умид қўрғони Хончорбоғ мфйга Кармана тумани Ўзбекистон мфй Шарқ кўчаси 82-уйда яшовчи Умаров Азам, турмуш ўртоғи Тошева Шаҳноза Гулбоғ 11- уй отасини уйи. Эри билан бирга яашамайди. Бир нафар фарзанди бор. Азам боласини кўриш бўйича мфй га келиб турмуш ўртоғи фарзандини кўрсатмаётганлигини айтди. Биз Шаҳнозани маҳаллага чақирдик. Шаҳноза фақат суд орқали кўрсатишни билдирди. Келишувни рад этганлиги учун далолатнома тузилди.
мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
Жорий йилнинг 21- декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820 қарорига мувофиқ Навбаҳор тумани "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" ўқув марказида "Эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган:" Никоҳнинг шаръий ҳукмлари", " Никоҳ, Маҳр, Талоқ масаласи"," Оиланинг муқаддаслиги", "Оилада эр ва хотиннинг бир-бирларидаги ҳақлари ва вазифалари",Оилавий ҳаётнинг бардавомлигида диний ва миллий қадриятларнинг ўрни"," Мусулмон оилаларида покланиш ҳукмлари", "Оила тинчлиги жамият фаровонлиги" мавзуларида Навбаҳор тумани бош имом хатиби Ф. М. Тошев ва туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар маъруза қилдилар.Тингловчилар томонидан берилган мавзуларга оид саволларга имом хатиб Ф. Тошев ва туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар жавоб бердилар. Мавзулар юзасидан маъруза қилишда: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила", Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан нашр этилган" Келин-куёвлик бахти"китобларидан, "Оила мустаҳкамлиги- жамият фаровонлиги" номли ЎМИ томонидан юборилган жума тезисидан фойдаланилди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
21.12.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова Шўртепа мфй Шодибек кўчасида яшовчи хотин-қизлар билан "Шукроналик", "Оила муқаддас, эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар, оилаларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш, оилада эркак масъулияти, аёл вазифалари ва масъулияти, ўзаро хурмат, рўзгорни саранжом-саришта тутиш", "Ўз жонига қасд қилиш-гунохи кабира", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи гояларга турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик бунёдкорлик ва маърифий гоялари" мавзуларида сухбат олиб борилиб, кераклича тушунчалар бериб ўтилди.
20.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Истиқлол"МФЙ "Халқлар дўстлиги" кўчасида яшовчи Содиқжоновларнинг оилавий келишмовчилиги юзасидан фуқаронинг уйига шаҳар бош отинойиси Л. Мутахарова ташриф буюриб онаси билан суҳбат ўтказилди ва оилани сақлаб қолиш ва яраштириш мақсадида тавсиялар бериб ўтдилар.
21.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Юлдуз"МФЙ 51-уй 10-хонадонда яшовчи пробация рўйхатида турувчи М.Исмоилованинг муаммолари маҳалла отинойиси Г.Рахимова ва маҳалла хотин-қизлари фаоли Х.Эргашева томонидан ўрганилди, ҳамда имконият даражасида ёрдам ва тўғри йўналишлар берилди.
21.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Қурувчи"МФЙ 36-уй 10-хонадонда яшовчи Ғофур Шерназаров ва унинг турмуш ўртоғи Замира Шерназароваларнинг оилавий низоси маҳалла раиси О.Калонов, маҳалла отинойиси О.Давронова ва маҳалла хотин-қизлари фаоли З.Холиковалар иштироки муҳокама қилинди. Оилада уч нафар фарзанд вояга етиб келмоқда. Оилавий келишмовчиликнинг асосий сабаби Ғ.Шерназаровнинг спиртли ичимликларга ружу қўйгани бўлиб, бунинг оқибатига оилада тез -тез жанжаллар ва аёлига тан жароҳати етказишлар бўлган. Мазкур оила аъзолари билан "Ичкилик имон заволи", "Оила муқаддас даргоҳ", "Фарзандлар тарбиясида ота-оналар ўрни ва маъсулиятни", "Ўзи жонига қасд оғир гуноҳ", "Шукроналик туйғуси" мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Оилани мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда.
21.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Ёшлик"МФЙ 9-уй 12-хонадонда яшовчи Шариповларнинг оилавий келишмовчилиги муҳокама қилинди. Келишмовчиликнинг сабаблари ўрганилиб оилани яраштириш ва сақлаб қолиш бўйича керакли маслаҳатлар берилди, ҳамда оила яраштирилди.
Шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова.
21.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "ТСҚ-3"тиббий санитария қисмининг жарроҳлик бўлими ходималари билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова фарзандлар тарбиясида онанинг ўрни, хотин-қизлар ўртасида сўзлашув, ахлоқ - одоб маданияти, қайнона-келин муносабатлари, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш мавзуларида суҳбат ўтказди.
Жорий йилнинг 21- декабрь санасида Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова қиш фасли бўлса-да,элимиз юртимиз хизматида камарбаста тадбиркорлар билан сухбатлашди.
Харидор ва сотувчи ўртасидаги муомала маданияти тўғрисида фикрларини тинглади.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги