Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

22-11-2023, 12:30 admin Янгиликлар 122

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Xatirchi tumani Mahallayi Aziz jome masjidi imom xatibi Rahmonov Aziz Navoiy shahridagi jazoni o'tash kaloniyasida mahkumlarga "O'zgalarga hasad qilishlik yomon amallardandir" mavzusida so'zlagan ma'ruzasidan lavhalar 21.11.2023
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
21.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Геолог"МФЙдаги 5-уй 19-хонадонда яшовчи Султоновлар оиласи билан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова  "Оила муқаддас даргоҳ ва унда эр-хотиннинг вазифа ва хуқуқлари", "Фарзандларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш", "Бугунги кун шукронаси " мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Орзу махалла отинойиси Г.Усмонова, маҳалла хотин қизлар фаоли билан биргаликда худудда жойлашган 44 уйда яшовчи Г.Маҳмудова билан қўшнилар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар юзасидан якка тартибда сухбат ўтказилиб, қўшнилар биргаликда тинчлик, тотувликда яшашлари лозимлиги тўғрисида панд насихатлар берилиб, тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
21.11.2023. Навбаҳор тумани "Қалқон-ота" маҳалласи отинойиси Каримова. М ва маҳалла фаоли Сафарова Замира билан биргаликда "Сабо" кўчаси хонадонларида бўлдилар. Каримов. Ф хонадонига кирилганда кузги йиғиштиришлар ерларни ағдариш хонадон саранжом саришталиги "Поклик иймондандир" ,тинчлик хотиржамлик бор жойда хайру-барака борлиги тўғрисида, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли етук инсонлар қилиб тарбиялаш, қайнона-келин муносабатлари, аёлларга маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари тўғрисида айтиб ўтилди.
Қалқон-ота маҳалла отинойиси Каримова М.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Кармана тумани Шибзон маҳалласида яшовчи Мардонов. С оилавий келишмовчиликлари туфайли маҳаллага мурожаат қилган эди. У билан гаплашиб керакли маслаҳатларни бериб оила муқаддаслиги фарзандлар тарбиясида отанинг ўрни ҳақида тушунтирилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
21.11.Санасида Нурота туман фаол аёллари билан " Фаол аёлларнинг ўз ҳудудидаги оилаларнинг тинчлиги ва бирдамлиги учун жон куйдириши, маҳаллаларда ўтказиладиган тўй-маракаларни миллий урф-одатларимизга биноан оилаларнинг моддий имкониятларидан келиб чиқиб иложи борича ихчам, кам харж, исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда ўтказиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш, аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни олдини олиш" мавзуларда давра суҳбати ўтказилди. Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 20.11.Санасида  Нурота тумани ёш хотин-қизлари билан "Эр-оила раҳбари", " Оилада  эр-хотиннинг вазифалари", мавзуларда давра суҳбати  ўтказилиб, оилада  эрнинг раҳбарлиги- бу аёли ва фарзандларини шариат кўрсатмасига биноан моддий  таъминлаш ва химоя қилишдан иборат эканлиги, эр ҳурмат қилинган оилада эса,  адолат ҳукм суриши, болалар одобли , ота-онасини ҳурмат  қиладиган ақлли бўлиб  вояга етиши таъкидлаб  ўтилди.
Нурота туман бош имом хатиби хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 21- ноябр санасида Учқудуқ тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова  " Айтим" мфй аёллари ўртасида "Маҳаллалар таркибида бўладиган оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамлар, дафн этиш ва ўтганлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби, турли бидъат-хурофотлар, ирим-сиримларга чек қўйган ҳолда исрофгарчиликсиз, ихчам ўтказиш", "Аҳоли ўртасида шукроналик туйғуларини кучайтириш", "Оилавий ажримлар, эрта турмуш яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш", мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 21ноябр санасида Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М. Жабборова Учқудуқ туманида жорий йилнинг маҳалла аёллари билан "ғусл " ва "тахоратнинг " фарзлари хақида сухбатлашди .
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 2023 йил 21 ноябр санасида Хатирчи тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи бир гуруҳ ёш оналар билан мфй хотин-қизлар фаоли Р Мусаева, отинойи Т Барнаева суҳбатда бўлдик. Суҳбатимиз асосан, хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда шу жумладан диний, маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлардан хабардор этдик.
Дўстлик мфй отинойиси
Т. Барнаева.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш