Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

23-11-2023, 19:41 admin Янгиликлар 198

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Кармана туман Нарпай мфй сининг отинойиси Мирзаева Малика хожи она маҳаллада Яшил макон яратиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини олиб бормоқда .
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Кармана туман Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан Маърифий сухбатлар ўтказилди. Миллий урф одатлар ҳақида тушунтирилди.Эшитиш ва гапиришда нуқсони борларга керакли ва қизиқарли маслахатлар берилди.
Аллоҳга ҳамду саловатлар айтдилар. Кармана туман бош отинойиси Мирзаева Фазила
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни махалламизда Шарифжонни хонадонларига шодиёна кун бўлди. Қизларини азим шахар Тошкентга тўй қилиб узатдилар.
Янги ариқ мфй Мансурова Бўстон
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
23.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. ТСҚнинг стомотология бўлими ходимлари билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова "Муомала маданияти", "Бугунги кун шукронаси", "Атроф муҳит тозалиги" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
23.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Геолог"МФЙ 13-уй 34-хонадонида бўлиб ўтган ақиқа маросимида  шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова маҳалла хотин-қизлари билан "Фарзанднинг туғилгандан кейинги ҳақлари", "Ақиқа маросими", "Фарзандлар орасида адолат қилиш", "Ёш авлодни  ватанга,  жамиятга мухаббат,  садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти",  "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш ва исрофгарчиликсиз ўтказиш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон маҳалласи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар Ф. Раимова Н. Избосаровалар билан хотин-қизлар фаоли С. Адизқулова ва отинойи С. Хушматовалар айни пайтдаги муаммолари ва моддий таъминоти тўғрисида суҳбат қилинди.Жамиятимизда ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги мамлакатимизда аёллар учун уларни жамиятдаги мавқеини кўтариш, ижтимоий ва моддий таъминоти бўйича хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қатор қарор ва фармонлар билан таништириш мақсадида иш жойларига бориб алоҳида- алоҳида суҳбат ўтказилди. Улар Навбаҳор тумани Ўзбекистон маҳалласи мутасаддиларидан миннатдорлиги ва Президентимизнинг инсонпарварлик сиёсатларидан мамнун эканликларини шукроналик билан изҳор қилдилар

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш борасидаги катта хизматлари, аҳоли ўртасида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Навоий вилояти бошқармаси ходими Шербутаева Рано Турсуновна ҳамда вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Бозорова Саодат Жамоловна "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирланди
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
23.11.да Нурота туман "Нуробод" маҳалла аёллари орасида "Диний бағрикенглик, бошқа дин вакилларига ҳурмат, ўзаро биродарлик, миллатлараро тотувлик, дўстлик туйғуларини шакллантириш"," Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантириш, ёшлар онгида ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, эл-юрт шаънини ардоқлаш каби улуғвор фазилатларни камол топишида оилада ота-онанинг бурчи", "шукроналик туйғулари" мавзуларда суҳбат ўтказилди. Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 23.11.да  Нурота тумани "Мустақиллик"  маҳалла хотин-қизлар  фаоли Д. Розиқова, туман бош имом хатиби хотин~қизлар  масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова шу маҳаллада истиқомад қилувчи  нотинч  оилалар  билан  суҳбат ўтказди. Суҳбат жараёнида  "Оила муқаддас дарғоҳ" эканлиги, оиланинг тинчлиги  ва хотиржамлигига  эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, меҳр-муҳаббат орқали эришиш мумкинлиги ҳақида, табиийки, оилавий ҳаётда турли  ҳолатлар, шу жумладан, эр-хотин ўртасида  келишмовчиликлар ҳам содир бўлиб туриши мумкин, шундай пайтларда аёл киши ўзини оқилона тутмоғи, тезда ўзини унглаб олмоғи, ўрни келганда ғазабини ютиб, ёқмаса ҳам оилавий ҳаёт ҳурмати,  баъзи ёқмаган нарсаларга чидашга одатланиши лозимлиги  тушунтирилди. Давлатимизнинг тинчлиги, аёлларга ҳар томонлама  яратиб бераётган шароитлар, имкониятлар учун шукр қилиш, сабр  қилиш лозимлиги ҳақида, бошка давлатларда  булаётган хунрезликлар  оқибатида қанча бегуноҳ аёллар,болалар нобуд бўлаётганликлари ҳақида  мисол келтириб  яхши фикрлар билдирилди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш