Қуръони Каримнинг нодир нусхаси Ўзбекистонга топширилди

29-11-2017, 08:57 admin Янгиликлар 1 517

Пойтахтимизда 28 ноябрь куни “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори” мавзуида халқаро медиа-форум бошланди.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, ЮНЕСКО ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг (Германия) мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, дунёдаги етакчи музей, кутубхона, илмий институтлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.
Медиа-форумда «Катта Лангар Қуръони», «Девони Ҳусайни», «Поклик боғи», «Темур тузуклари», «Меърожнома» номли қўлёзмаларининг нусхалари Ўзбекистон ҳукуматига тантанали равишда топширилди.

Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти ва Франция Миллий кутубхонасида сақланаётган ушбу дурдоналарнинг факсимил нусхалари Европанинг машҳур босмахоналаридан бирида юқори технологиялар бўйича тайёрланган. Улар максимал даражада асл нусхасига яқин, табиий олтин қопламали қоғозда ишланган.

«Катта Лангар Қуръони» қўлёзмаси Қуръони Каримнинг бизгача етиб келган энг қадимий ва бебаҳо нусхаларидан бири ҳисобланади. Қўлёзма VIII аср охирларида пергаментга куфий-ҳижозий хатида битилган. Нева дарёсининг соҳилида, Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институтида ана шу муқаддас китобнинг бизга етиб келган энг катта қисми – 81 саҳифаси сақланади.

манба:uza.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш