Навоий шаҳар “Гулзор” мфйга қарашли Низомий 14-15 да истиқомат қилувчи Хушвақтова Дилором турмуш ўртоғи Шоназаров Ҳалим ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Уларнинг 3 нафар фарзанди бор. Дилором турмуш ўртоғи Ҳалимни доимий равишда ичиб юриши, фарзанд тарбиясига беъэтиборлиги, оилада соғлом муҳит йўқлиги ҳақида гапириб ўтди. Ҳалимга оила муқаддаслиги, фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ҳиссаси катта эканлиги, улар фарзандларига ибратли бўлиши кераклиги айтиб ўтилди. Оила аъзоларига панд насиҳатлар қилиниб оила яраштирилди.
Отинойи Рўзиева Х.
Қизилтепа тумани "Буюк ипак йўли" мфй отинойиси Қ.Нўъмонова маҳалла хонадонларида бўлиб, маҳалла хотин - қизлар фаоли М. Ҳайдарова билан биргаликда оилада маънавий муҳитни яхшилаш, Фарзанд тарбияси, соғлом турмуш тарзини яхшилаш мақсадида тушунтириш ишлари олиб бордилар.
Буюк ипак йўли мфй Отинойиси Нўмонова Қ.
20.09.2023.Навбаҳор тумани "Оқ олтин" маҳалласи фуқаролари Ахмедовлар оиласининг келишмовчилик сабаблари маҳалла хотин-қизлар фаоли ва отинойиси томонидан ўрганилди. Сабаби аёлнинг ҳаётга енгил қарашлиги туфайли эр-хотиннинг ўзаро келишмовчилиги бўлиб уларга эр-хотин ва қайнона-келин ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган мавзуларда суҳбат ўтказилди. Оилани тиклашга қаратилган чора-тадбирларга қарамасдан оилани яраштиришни иложи бўлмади.
Натижа: Бир-бирларини тушунишлари учун ажрим хулосасига келмасликлари учун вақт берилди.
Оқ олтин маҳалласи отинойиси О. Хакиева.
Зарафшон шаҳрида ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова, шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова ва НКМК МКБошқамаси раҳбар ходимлари билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар НКМК МКБ АЖ корхонаси раҳбар ва ишчи ходимлар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда, "Жаҳолатга қарши маърифат", "Оммавий маданият", "Пораҳўрлик-жамият иллати","Оилавий ажримлар"ни олдини олиш, "Аёллар ўртасида мутассибликни олдини олиш", "Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти" мавзуларида сўз юритилди.
Зарафшон шаҳри."Геолог"МФЙ 13-кичик туман 7-уй 1-йўлак хонадонларида яшовчи хотин-қизлар билан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова "Қўшничилик одоблари","Бидъат-хурофотлардан сақланиш", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш","Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар",
"Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Ёш қизларимиз тарбияси", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
20.09.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова, туман тарғиботчиси Р.Муродова билан биргаликда Наврўз мфй Ёшлик кўчаси 49-уйда яшовчи Нурназаров Умирзоқ ака хонадонида бўлиб оналари Жўрақул бобо қизлари Тўхтагул онажон вафот этганлиги сабабли эҳсонда бўлиб, у ерда яшовчи аёл-қизлар, қўшни аёллар билан "Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби, ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида исрофгарчиликсиз, турли бидъат-хурофотлар, ирим-сиримларга чек қўйган ҳолда, миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш", "Жаноза масалалари", "Қабристон зиёрати одоблари", "Эрта турмуш яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, салбий оқибатлари" мавзуларида суҳбат олиб борилди.
Жорий йилнинг 20 сентябр санасида отинойи Ҳилола Нарзиева Хатирчи тумани марказий тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлимида даволанаётган онахонлар билан "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқатли етук инсонлар қилиб тарбиялаш борасида ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича, тўй ва маракаларни тартибга солиш, миллий урф одатларга мос тарзда олиб бориш мавзусида суҳбат ўтказди.
Қизилтепа тумани "Хамробот" мфй да Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида маҳалламиз онахонлари билан миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, фарзандларни ватанга, жамиятга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш долзарб масала ва зарурат эканлиги юзасидан сухбатда бўлдим.
Қиўилтепа тумани "Хомработ" мфй отинойиси Норова Шахзода
Жорий йил 20 сентябръ куни Зарафшон шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассиси А.Хамдамов, шаҳар ФВБ ходими Х.Мухиддинов, шаҳар Электртармоқлари ходими Ж.Калжанов, Шаҳаргазтаъминот бўлими ходими Ш.Бектошев, Геолог МФЙ раиси Б.Турдиев, Геолог МФЙ профилактика инспектори С.Шомуродов ҳамда жоме масжиди имом хати Қ.Ибрагимов иштирокида ишчи гуруҳ тузган ҳолда, Зарафшон жоме масжидини 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, техник ҳолати (иншоотларнинг мустаҳкамлиги, талаб этиладиган шароитларнинг мавжудлиги), масжид ҳудудининг ёнғин хавфсизлиги, эвакуация режаси, электр, газ жихозларининг техника хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена талабларига жавоб беришини ўрганилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масжид имом хатиби Қ.Ибгаримовга тегишли кўрсатмалар берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги