18.09.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова, Бирлик мфй отинойиси Н.Нуракаева билан биргаликда Гулистон мфй Истиқлол кўчасида яшовчи аёллар билан "Аҳоли ўртасида шукроналик туйғуларини кучайтириш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш", "Қариялар эъзозимизда" мавзуларида суҳбат олиб бориб кераклича тушунчалар бериб ўтилди.
18.09.2023йил Конимех тумани Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй Шодлик кўчаси 7-дом 30-хонадонда яшовчи Дўсимбаева Шаригул (1 нафар вояга етмаган фарзанди бор) опа билан "Шукроналик", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
2023-йил, 18-сентябр.
Зарафшон маҳалласида яшовчи Замира келин маҳаллага мурожаат қилиб, тикув машинаси сўраган. Отинойи биргаликда кўрингизлар, мен ҳам тикув машинали бўлсам деб мурожаат қилганди. Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси Бобоназаров Зафар билан ёрдам бериш мумкин ёки мумкин эмаслигини кўриб чиқдик. Ҳоким ёрдамчиси тикув машинасини кредет асосида олса бўлишлигини айтди. Шу оилага ёрдам сифатида тикув машина олиб берсак бўлади деди, Зафаржон. Бир оила эҳтиёжи қондириладиган бўлди. Хотин-қизларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши, Президент чиқараётган Қарорлар ижроси фақат халқ фаровонлигини таъминлашнинг бир кўриниши сифатида маҳалламизнинг ишсиз бир оила аёли ўзини иш билан банд қиладиган бўлди. Чеварликдан хабари бор, лекин машинаси йўқ, олишга пули йўқ келин тез кунларда тикув машинали бўладиган бўлди. Маҳалла халқ билан, халқнинг дарди билан деган Президент дастурларининг амалдаги бир исботидир.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Сарбозор маҳалласи Давриқўрғон-1 кўчасида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл, Ҳотамова Ферузанинг аризаси бўйича маҳалла муҳокамасида иштирок этдим. Аёл 4-5 йилдан буён Сарбозор маҳалласида яшайди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, маҳаллада " Аёллар дафтари" да рўйхатда туради. Эри вафот этган. Асли Карвон маҳалласидан бўлган бу аёл кўп жабр тортган .Эри ва унинг яқинлари томонидан уйдан чиқариб юборилган.Иккита боласи бор. Ўғли касал, ўғлининг жигарини даволатиш учун кўп пул сарфламоқда.Яқинда эри вафот қилди. Аёл опасининг уйини бир қисмини сотиб олган. Шу ерда яшайди. Шароити оғир. У маҳалладан ёрдам сўраб келган. Аёллар дафтарига киритилган , 660 минг ёрдам пули олади. Лекин бу пул оиланинг дардига дармон бўлмаяпти. Маҳалла хотин - қизлар фаоли Йўлдошева Маҳфуза билан мен унга албатта маҳалла ва саховатли маҳалладошларимиз томонидан ёрдам берилишини айтдик. Маҳалла раиси йиғилишда экан. Муҳокамага етиб келолмади. Келса, маслаҳатлашиб кўришни, албатта ўғлининг даволанишига ёрдамлашиш айтилди.
Аёлга куч- қувват, фарзандига Аллоҳдан шифо тиладик.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
Жорий йилнинг 18.09.2023 санасида, Навоий шаҳар "Баҳор"ҳамда"Умид" мфйси хотинқизлари билан биргаликда йиғилиш ташкил этилди. Бунда ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова, шаҳар бош отинойиси Ч. Бурханова, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, иштирокэтишди Йиғилишда оилада қайнона келин муносабатлари, аёллар ўрттасида жиноятчиликни олдини олиш,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ, унда оила аъзоларини ўрни, эр ва хотиннинг бурч вазифалари, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш каби долзарб масалалар борасида сўз юритилди.
Жорий йилнинг 18-сентябрь 2023йил санасида ЎМИ вилоят бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, шаҳар бош отинойиси Ч. Бурхоновалар Навоий шаҳар "Умид" мфйда бўлиб маҳалла хотин-қизлар фаоли билан биргаликда суҳбат олиб боришди. Бунда маҳаллада нотинч ва муаммоли оилалар мессионерликка берилган аёллар, ажрим ёқасидаги оилалар, ижтимоийлашувга хос бўлган оилалар билан ишлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди. Мфйда қайд этилган муаммолар билан бигаликда норасмий отинойилик фаолиятига чек қўйиш, фаолият давомида ҳудудларга бириктирилган отинойилар фаолиятидан фойдаланиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди. Маҳаллада расмий отинойи йўқлиги боис, маҳаллага расмий отинойилар бириктириб қўйилди
Нурота тумани бош имом хатиби "Яангибино" "Яангитурмуш" "Қадоқ" "Чуя масжидларин
куз ва қишга тайёргарлик ҳолатини кўриб чиқди
Жорий йилнинг 18-сентябрь 2023 йил санаси куни "Алишер Навоий" жомий масжидида катта Ҳаж амали ўталиб келингандан сўнг биринчи бор Умра сафарига кетувчи зиёратчиларимиз учун навбатдаги машғулот тадбири бўлиб ўтди. Вилоят бош отинойиси У. Холова , шаҳар бошотинойисиЧ.Бурхановалар, Умра сафари одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, шунингдек хожи аяларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Зиёратчи хотин-қизларимиз бу борада ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли бўлган жавобларни олдилар.
Нурота тумани бош имом хатиби "Оқмасжид" масжиди жамоаси билан Бомдод намозида учрашиб Қуронда хулқлари мақталган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари мавзусида мавьиза қилди.
сўнгра куз ва қишга тайёргарлик ҳолатини кўриб чиқди ва эл юртимиз тинчлиги халқимиз фаровонлиги йўлида дуолар қилинди
Зарафшон шаҳар ҳокими 1- сектор раҳбари Н.Раҳмонов А.Навоий маҳалла фаоллори билан учрашди.
Тадбирда маҳалла ободлиги, оилалар тинчлиги, ёшлар билан ишлаш ҳақида мулоқот бўлди.
Учрашувда маҳалла отинойиси М. Мейлиева иштирок этди.
18.09.2023 да Работ маҳалласида яна бир оила жанжалли масаласи ҳал этилди. Бунда Меҳринисо Каттаева келини Пўлатойни исрофгарлик қиляпсан деб урган. Келин жароҳатланиб маҳаллага мурожаат этган. Пўлатой ва Илҳом келишиб яхши яшай олишади. Ораларида икки фарзандлари бор. Бутун диққатимиз қайнонага қаратилди. Оқсоқоллар Даврон ҳожи бобо, Исом бобо ва раис Хирочев, хотин- қизлар ишлари бўйича Ниёзовалар билан бирга, динимиз аҳкомлари асосида маслаҳатлар бердик. Икки оилада ҳам келин уйини ташлаб чиқиб кетган эмас. Агар ҳаётий тажрибалар асосида берилган насиҳатлар таъсир этган бўлса, оилалар тинчгина яшаб кетади. Сирожева Роҳила. Работ МФЙ отинойиси.
18 09 2023 йил санасида Работ МФЙ да эр- хотин орасидаги келишмовчилик кўриб чиқилди. Исломов Алишер ва Расулова Насиба 22 йилдан буён бирга яшашади. Иқтисодий муаммо йўқ. Уч фарзанд, иккитаси нуфузли университетларда таълим оляпти. Бири 11- синфда ўқийди. Жанжалга сабаб оилада ўз олдиларида турган масъулиятни тушуниб етмаганлари. Бир- бирларини умуман ҳурмат қилишмайди. Аёл учун ҳам ишхонаси, пул топиши, умуман пул масаласи ҳурматдан, одобдан ҳам юқорироққа туради. Раис Хирочев, оқсоқоллар жуда яхши маслаҳатлар беришди. Мен ҳам аёлга эр олдидаги одоб ҳақида гапирдим. Эрга эса аёлни уриш, сўкиш, беҳурмат қилишнинг оқибатларини динимиз буюргани асосида тушунтирдим. Работ МФЙ отинойиси Сирожева Роҳила.
Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М.Жабборова ва туман бош отинойиси О.Тўрақулова "Нуроний" лар дам олиш масканида бўлдилар.Ташкил этилган кутубхона билан танишдилар.
" Нуроний" лар дам олиш масканида дам олиш учун шахмат - шашка бурчаги ташкил хам ташкил этилган.
Мустақил Ўзбекистонда хар бир фуқаронинг эркинлиги,илм олиш эркинлиги таьминланган.
"Қариси бор уйнинг париси бор" деб бежизга айтилмаган.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова
Жорий йилнинг 18-санасида хотин-қизлар ўртасида имом хатиб аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова туманда ўтказиладиган диний ва миллий маърака- маросимларидаги фаолиятларининг самарадорлигини ошириш, маҳаллалар таркибида бўладиган тадбирлар, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, дафн этиш ва ўтганлар хотирасига бағишланган тадбирларни, ҳанафий мазҳаби, мотурудийлик таълимоти асосида, турли ирим-сиримлар, бидъат-хурофотларга чек қўйган ҳолда, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Отинойилар мактабгача таълим, ўрта таълим мактаблари, коллежларга бормаслик", "Маҳаллаларда хотин-қизлар кийиниш одоби, сўзлашиш маданиятига эътибор бериш" мавзуларида сўзлаб ўтдилар. "Хотин-қизларимиз томонидан содир этилаётган миллий ва диний қадриятларга тўғри келмайдиган кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларидаги турли хил сальбий ҳолатлар, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, ажримларни олдини олиш, ёшларни ҳаётга тайёрлаш, нотинч-ноқобил оилалар билан маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш, отинойилар ўз маъсулиятини ҳис қилган ҳолда касб маҳорати ва билим салоҳиятидан келиб чиқиб, маърака-маросимларида фақат таъзияга оид мавзуларда етти,йигирма , қирқ маросимларини ўтказмаслик, аза либос тиктириб киймаслик, тўйларда эса, тўйга оид маърака-маросимларни қисқартириш, тартибга солиш" каби мавзуларда суҳбатлар олиб бориш лозимлиги ҳақида сўзлаб ўтилди.
Туман бош отинойиси О. Тўрақулова
Учқудуқ туман "А.Навоий" мфй отинойиси М.Сафарова Рахимахон она хонадонида бўлди.Вояга етиб келаётган қизлар тарбияси, шукроналик, ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчи ва вазифаси мавзуларида суҳбатлашди
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги