Нурота тумани бош имом хатиби Атоев. Отабек "Шакарак" жоме масжидида жума намозида бўлиб мавьиза қилди ва эл юртимиз тинчлиги халқимиз фаровонлиги йўлида дуолар қилинди сўнгра масжидини куз ва қишга тайёргарлик ишлари бўйича ҳолатни кўриб чиқди.
Қизилтепа тумани “Ванғози'' МФЙ да яшовчи Қайнона онажонлар иштирокида ''Қайнона келин муносабатлари'', ''Оила муқаддасдир'', ''Соғлом авлод келажагимиз '' мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
О.Норова
15.09.2023 йил. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820 қарорига мувофиқ Навбаҳор тумани "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" ўқув марказида "Эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган:" Никоҳнинг шаръий ҳукмлари", " Никоҳ, Маҳр, Талоқ масаласи"," Оиланинг муқаддаслиги", "Оилада эр ва хотиннинг бир-бирларидаги ҳақлари ва вазифалари",Оилавий ҳаётнинг бардавомлигида диний ва миллий қадриятларнинг ўрни"," Мусулмон оилаларида покланиш ҳукмлари"мавзуларида Навбаҳор тумани бош имом хатиби Ф.Тошев ва бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар суҳбат ўтказдилар.Тингловчилар томонидан берилган мавзуларга оид саволларга бош имом хатиб Ф.Тошев ва туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар жавоб бердилар. Мавзулар юзасидан маъруза қилишда: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила", Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан нашр этилган" Келин-куёвлик бахти" китобларидан фойдаланилди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
#Бугун_Жума
Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов тумандаги “Хўжа Ҳасан Андоқий “ жомеъ масжидида масжид қавми билан Жума намозини ўқидилар...
http://t.me/Bastomiy_uz
Жорий йилнинг 15- сентябр санасида " Мустақиллик" мфйда мфй аёллари билан маҳаллалар таркибида бўладиган тадбирлар, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, дафн этиш ва ўтганлар хотирасига бағишланган тадбирларни, ҳанафий мазҳаби, мотурудийлик таълимоти асосида, турли ирим сиримлар хақида сухбат бўлди.Туман бош отинойиси О. Тўрақулова "Хотин-қизларимиз томонидан содир этилаётган миллий ва диний қадриятларга тўғри келмайдиган кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларидаги турли хил салбий ҳолатлар, ўз жонига қасд қилиш, маърака-маросимларида фақат таъзияга оид мавзуларда 7, 20, 40 маросимларини ўтказмаслик, аза либос тиктириб киймаслик, тўйларда эса, тўйга оид маърака-маросимларни қисқартириш, тартибга солиш" каби мавзуларда суҳбатлар олиб бориш лозимлиги ҳақида сўзлаб ўтди.
Жорий йилнинг 15- сентябр санасида Учқудуқ туман "Нуроний" дам олиш масканида ёшлар билан, кексаларнинг" Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.Хар хил мавзуларда сухбат қилинди. Оилавий ажримларнинг фарзандлар келажагига салбий таъсири,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббат руҳида тарбия қилиш, жамоат ўртасида кийиниш одоби, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари, ёшлар тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш, шукроналик тўйғусини уйғотиш, оила аъзолари бир-бирига нисбатан кечиримли бўлиши ва муроса билан яшаши кераклиги мавзуларида алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Ёш йигитларимизни саволларига 82 ёшни қаршилаган Абдуллоҳ ота жуда чиройли жавобларни берди.
"Халққа хизмат-хаққа хизмат ", дея таъкидлаб, ёшларни мехнатсеварликка чақирди. Ёлқовликдан хатто Мухаммад пайғамбаримиз хам паноҳ сўраган дея, халол касб сохиби бўлишга, ростгўйликка чақирди.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова оналар ўғиллари билан фахр қилишини, аёлларни химоя қилган, азиз қилган элни ёв ололмаслини айтиб ўтди.
15.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Қурувчи"МФЙда жойлашган 1-сонли оилавий ётоқхонада яшовчи оғир бетоб фарзандлари бор ҳамда қўшнилари билан келишолмай турган Абдуллаевлар оиласи билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова, "Қўшничилик одоблари","Синовларда сабрнинг ўрни","Фарзанд неъмат ва омонат","Истиғфор- қийинчиликлардан чиқишга бир йўл" мавзуларида суҳбат ўтказди.
15-сентябр санасида Кармана Туман Деҳқон бозори радио узелидан "Хӯжа Хисрав" МФЙ отинойиси Марданова.И "Динимизда ӯзаро ёрдамнинг фазилати" мавзусида маъруза ӯқиди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги