Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

18-07-2023, 23:40 admin Янгиликлар 321

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Жорий йилнинг 17.07.2023 санасида Кармана тумани, "Арғун" мфйда йиғилиш ташкил этилди. Бунда ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова, туман бош отинойиси Ф. Мирзаева, махалла отинойилари, хотин-қизлар фаоли, " Оқила аёллар" ҳаракати азолари иштирок этишди. Йиғилишда хотин-қизларимизга хос бўлган кийиниш маданияти, қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, қайнона келин муносабатлари тўғрисидаги масалалар бўйича маърузалар қилинди. Тадбирга янги қурилган оиладан келинлар таклиф этилиб, аёлнинг эри, қайнона қайнотаси олдидаги бурчлари тўғрисида керакли насихатлар берилди
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17 июль  санаси куни "Арғун  мфйда  тадбирда бўлиш жараёнида  Кармана туманида узоқ йиллар отинойилик фаолиятэ билан шуғулланган, ҳозирда оғир дард чекиб юриш фаолияти чекланиб қолган Хонимой Нарзиқулова холидан хабар олинди. Аяхон кимгадир керакли ва қадрли инсон бўлиб, албатта ёлғиз эмасликларидан бошлари осмонга етди. Аяни бироз бўлсада қалбига шодлик ва қувонч улашилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17 июль санасида Арғун мфйда норасмий отинойилик фаолияти билан шуғулланувчи З. Ҳасанова хонадонига Вилоят бош отинойиси ва туман бош отинойиси билан биргаликда ташриф буюрилди. Олиб борилган суҳбат натижасида, қонуний фаолиятни тиклагач, расмий отинойи сифатида фаолият олиб боришга рухсат этиши тушунтирилди. З. Хасанова қайтиб бу хатони такрорламасликка сўз берди
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 17 - июль санасида Кармана тумани "Арғун" мфйсида янги никоҳланувчи Р. Набиева исмли қизимиз билан суҳбатлашилди. Суҳбат жараёнида келинлик масъулияти, маҳр, никоҳ, аёлнинг эри, қайнона қайнота олдидаги бурч ва вазифалари, оила муқаддас даргоҳ эканлиги тушунтирилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор туман "Учтут"мфй да яшаётган Камол исмли йигит ва Севара исмли оилани бундан 2 ой олдин "Мурувват "мфй отинойиси Х.Рўзиева ажрим холатидан оила муқаддас эканлигини тушунтириб яраштирган эдилар.Ҳозирда оиладан хабар олдилар.Оила жуда яхши иноқ ва бахтли яшамоқда.Отинойи Х.Рўзиева.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Тараққиёт" МФЙ га қарашли"Толстой" 45-уй 25-хонадонда яшовчи Чориева Наргиза билан хонадонида суҳбат ўтказдик. Турмуш ўртоғи Чориев Нодир билан тез-тез жанжаллашишлари оилавий низолардан бири уйга пул олиб келмаслиги болаларга қарамаслиги, эътиборсизлиги ҳақида гапирди. Бу иккинчи турмуши болалар ҳам 1-турмушидан экан. Ҳаёт сабоқларидан тушунтириш ишлари олиб бордик. Сабрли бўлишга ҳаракат қилиш кераклиги айтдик.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17.07.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй отинойиси О.Қўзиева Дўстлик мфй Истиқлол кўчасида яшовчи хотин-қизлар билан "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Шукроналик" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17.07.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова Шўртепа мфй Шодибек кўчасида яшовчи аёллар билан "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар", "Эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар" мавзуларида суҳбат олиб бориб кераклича тушунчалар бериб ўтилди.Аёллар фикр-мулоҳазалари тингланди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Кармана тумани "Айрончи" махалласидан Хончарбоғ махалласига келин бўлиб тушган ,уч нафар фарзанди бор Юлдуз исмли келинимиз оиласи билан тортишиб ота уйига кетиб қолган. Махалла фаоллари икки томонни фикрларини тингладик жанжалга арзирли сабаб йўқлигини, оила муқаддаслигини ,тушунтириб яраштирдик эр ва хотин бирга яшаймиз деб турганда ,келинни онаси Гулсара ая қаршилик қилиб ярашгани қуймадила, қанча тушунтирмайлик кўнмадила ва қизларини мажбурлаб уйларига олиб кетдила. Биз махалла фаоллари Гулсара ая билан яна гаплашиб ,тушунтириш ишлари олиб боришга келишиб олдик. Хончарбоғ махалласи отинойиси Иботова Г.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Ғалаба"мфй да ажрим ҳолатига келиб қолган оила муҳокамаси кўрилди. Оила 3 нафар фарзандли бўлишига қарамай ажрашмоқчи.Эр Зарафшон шаҳрида ишга кетган, келмади.Хотини касал.Иккала томоннинг оналарига оила муқаддаслиги тушунтирилди. Оналар яраштиришга сўз бердилар.Отинойи Н.Турдиева.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 17- июл санасида Учқудуқ туман отинойилари " Бидъатлар бошимизга бало бўлмасин" туркумида навбатдаги йиғилишни ўтказдилар.
Туман бош отинойиси О Тўрақулова мфй отинойиларига ушбу сухбат мохиятини тушунтирди.
Хар бир отинойи бу мавзу бўйича фикрларини билдирди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туманида жорий йилнинг 17-июл куни маҳалла аёллари билан "Таъзиядаги бидъат-хурофотлар " хусусида суҳбат ўтказилди "Мустақиллик " отинойиси Файзиева Зилола
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 18-июл.
Зарафшон маҳалласида яшовчи Хуршида Ангидон маҳалласига келин бўлиб тушган. Турмушидан 3 нафар фарзанди бор. Кейингиси эгиз фарзанд. Онаси ҳам турмушдан ажраб, ёлғиз қизни ўзи катта қилганди. Қизи ҳам оилада қайнона-эри билан чиқишолмай араз қилиб бир ойдан бери келиб ўтирибди. Маҳалла раиси Расулов Б. хотин-қизлар фаоли Умрзоқова, отинойи, Оқила аёллар-Пардагул ая, Нурбуви ая,Дилдора ая биргаликда қиз уйига бордик. Болаларни отадан ажратмай келишиб яшашга кўндирдик. Эри кўп ураркан, барчамиз қизни олиб бориб, қайнона, эри билан яраштириб келишга, қайнонага ҳам набиралар учун тинч яшашга чорлаб келишга келишдик. Уч фарзанд етим бўлмаслиги учун барча зарур чораларни кўришга келишиб олдик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
18.07.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжид бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туман расмий отинойилари билан навбатдаги йиғилиш тадбирини ўтказди.Тадбирда "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам, миллий урф-одатларга мувофиқ ўтказиш, турли бидъатларга чек қўйиш", "Халқимиз орасидаги ирм-сиримлар, "Бидъатлар"-бошимизга бало бўлмасин!" мавзуларида аёл-қизлар билан суҳбатлар олиб бориш, "Бошга бир синов келганида, маййит чиққан хонадонларда, ҳафталик овқатлар борасида" халқимиз орасида учраётган турли бидъатлар, ушбу урф-одатларимизнинг ҳаммаси ҳам динимиз кўрсатмаларига мувофиқ келавермаслиги, урф-одатлар шариатга мувофиқ бўлсагина уларга амал қилиш лозимлиги ҳақида суҳбатлар олиб бориш лозимлиги ҳақида туман бош отинойи Л.Бобоназарова сўзлаб ўтди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш