“Сиз бизга кераксиз” - Навоий вилоятида ногиронлиги бор ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ўтказилди
Бугун 28 - май куни, "Вақф" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят филиали томонидан 100 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун Кармана туманидаги "Регистон" тўйхонасида “Сиз бизга кераксиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова, Вилоят хокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Э.Мардонов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқарма хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Р.Шербутаева, ЎМИ вилоят вакиллиги ҳамда фонднинг вилоят филиали ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида ош дастурхони ёзилди. Шунингдек, муҳтож фуқароларга 13 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги