2022 йил 30-октябр санасида Навоий вилоятидаги имконияти чекланган (эшитиш, нутқида) инсонлар билан "Сиз бизга кераксиз" шиори остида "Миссионерликдан огоҳ бўлинг" мавзусида диний ва маърифий тадбири ташкил этилди. Тадбир Кармана тумани Хўжа Хисрав маҳалласида жойлашган “Регистон”тўйхонасида ўтказилди.
Учрашувни Вилоят хокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин қизлар масалалари бўйича мутахассис Р Шербўтаева ҳамда Навоий вилояти бош имом – хатиби Т.Рўзиевлар кириш қисми билан очиб бердилар. “Юртимизда имконияти чекланганлар учун кўрсатилаётган ғамҳўрлик ҳақида” - ЎМИ хотин қизлар масалалари бўйича мутахассис М.Абубакирова батафсил маълумот бердилар.
Навоий Вилоят бош отинойиси У. Холова мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
ЎМИ Навоий вилояти “Вақф” жамғарма фонди рахбари И.Хамраев ўз маърузаларида “Вақф” жамғарма фонди томонидан олиб борилаётган эзгу амаллар борасида сўзлаб ўтдилар.
“Миссионерликдан огоҳ бўлинг” мавзусида Навоий вилояти Кармана тумани бош имом – хатиби Б.Ҳакимов батафсил маъруза қилдилар.
Тадбирда “Сиз бизга кераксиз” мавзуси юзасидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутахассиси М.Абубакирова кўргазмали маърузалари, видеороликлари билан давом эттирди.
Тадбир давомида сўзга чиққан тадбир иштирокчилари Шукуров Али, Шукурова Зайнаб, Рахимова Мунира, Пармонова Сайёра, Шукурова Сарвиноз, Асадов Ислом, Мирзаев Мухритдинлар шукроналик ва ислом дини тўғрисида яхши ва тўлиқ тушунчага эга бўлганликлари ҳақида маърузалар қилишдилар. Улар бундай тадбирларни ташкил этган керакли ташкилот ва раҳбарият ходимларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тадбирда яна имконияти чекланган фуқороларимиз ўзларининг қўл меҳнатлари асосилда ташкил қилинган кўргазмали ярмаркалари билан иштирок этдилар, улар ўз қўл меҳнати билан ясаб келган ишларидан намуналар кўрсатдилар. Шундан сўнг азиз болажонларга хомийлар томонидан турли хил ширинликлар ҳадя қилинди. Тадбирга вилоят бўйича 100 нафар имконияти чекланган (эшитиш, нутқида) нуқсони бўлган фуқаролар таклиф этилган бўлиб, уларга ЎМИ Навоий вилояти “Вақф” жамғарма фонди томонидан турли хил турдаги ширинликлар берилди. Тадбир ниҳоясида ЎМИ Навоий вилояти “Вақф” жамғарма фонди томонидан келган барча меҳмонларга миллий таомимиз ош тортилди ва дўстона суҳбатлар қилиниб юртимиз ва тадбирни ташкил этган барча ташкилотчи раҳбарлариятларимиз ҳақларига эзгу ниятлар ила кўпдан кўп дуолар қилинди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги