






Нурота тумани "Шайхон" маҳалласида истиқомат қилиб келаётган "Умра" сафарига борувчи онахон Д.Ҳамроева билан "Умра сафар одоблари" ибодатнинг асл моҳияти тугрисида суҳбат утказилди . Отинойи Н.Нурова.


18.01.2023й Конимех тумани Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй аёл-қизлари билан "Шукроналик" мавзусида суҳбат олиб бориб, ЎМИ нинг диний-маърифий, адабий-ижтимоий нашри "Мўминалар" журнали 2023йил обуна бўлишларини тафсия қилиб, янги мавсумда севимли "Мўминалар" журналини ўзгача талқин ва серқирра мазмунда ўқишлари, нашрларда танланган оятлар тафсири, бир ҳадис шарҳи, ақийдавий ва шаърий масалалар, фиқҳий савол-жавоблар, замонавий фатволар, Ислом тарихи ва сийратга оид ибратли воқеалар баён этилиб, бу журнал орқали одоб-ахлоқ қоидалари, ватанпарварлик ҳис-тўйғуларини, ота-онага меҳр ва итоаткорликни, барчага меҳрибонлик ва раҳимдилликни ўрганиш, айниқса аёлларга хос масалаларни билиб олиш мумкинлигини сўзлаб ўтди."Мўминалар" журналидан "Аёлнинг бурчи", "Садақанинг сояси"(2022й. 10-сон. 6-7 бет) ларни ўқиб эшиттирди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.


18.01.2023й Конимех тумани Наврўз мфй отинойиси Н.Ходжанова, Наврўз мфй хотин-қизлар ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ёрдамчиси А.Карсибекова билан биргаликда Дўстлик мфй Гагарин кўчаси 12-уйда ижарада яшовчи Қўсенбетова Бибисулув(1953й туғилган, боқувчиси йўқ, ёлғиз қария, моддий кўмакка муҳтож) онахон билан суҳбат олиб боришиб, оилавий аҳволи ўрганилди.Отинойимиз онахон билан "Сабр", "Шукроналик" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ И Каримов 110 уй яшавчи 1 гуруҳ ногирони Моҳирахонни уйларига кўнгил сўраб бордим Моҳирахон соғлигида анча яхши ўзгаришлар бўлаётганини имо ишора билан тушунтирди Тилим билан қилолмасам ҳам дилим билан Аллоҳга дуо қилай Қандай дуо қилишни ёзиб беринг деди Ҳарфлар ва имо ишора билан анча суҳбатлашдик Отинойи Ш Сувонова


2023-йил, 18-январ.
Зарафшон мфй да яшовчи Д. хотини билан жанжаллашган. Хабари келгач, маҳалла раиси Расулов Б. раис ёрдамчиси Умрзоқова М. бирга бордик. Д. га хотини М. га ҳамма гапни тушунтирдик. Уйлари иссиқ, ейишга нони, ёғи бор. Шукур, сабр йўқ деб танбеҳ бердик. Иккаласи ҳам келишиб яхши яшашга ваъда беришди. Тун бўлсада бир оилани яраштириб уй-уйимизга қайтдик. Ўзи барчага инсоф берсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.

Навбаҳор тумани "Арабсарой" маҳалласида яшовчи Умидова Ойзода хонадонида "Қайнона - келин ўртасидаги муносабат" ,"Оилада аёлнинг ўрни ", "Ҳалоллик ва покизалик" "Аёлнинг эри олдидаги вазифалари ", "Аллоҳнинг неъматларига шукроналик келтириш " маъвизаларда суҳбатлашилди. "Вомитан" маҳалласи отинойиси Ярашова Руқия.



Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотуҳу. Оқмачит маҳалласи Майизгарон кўчасида яшовчи Хўжаева Феруза ўз уйида зардўзлик ҳунармандчилиги бўйича якка тадбиркорлик бўйича фаолият бошлади. Ёшларимизни ишга таклиф қилиб ўз ҳунарини ўргатиб ёшларни иш билан таъминламоқда. Унинг ишлари билан қизиқиб танишдим. Ферузахоннинг ишларига омад тилаб дуо қилдим.
Оқмачит МФЙ отинойиси Маҳмудова Зайнаб.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги