24-июнь куни "Жалойир" масжидида хатмул Қуръон бўлиб ўтди. Масжидга ташриф буюрган вилоят имоми Тохиржон Рўзиев хатм олдидан рамазон ойининг фазилатлари, масжидларни обод қилиш мўмин мусулмонларнинг шарафли вазифаси эканлиги, шу мамлакатда яшайдиган ҳар бир инсон юрт тинчлиги, фаровонлиги учун масъул эканлигини таъкидлаб ўтди. Хатм сўнгида кўплаб дуолар қилинди.