"Шайх Гадой Селкин" масжидида хатмона якунга етди
Навоий шаҳридаги "Шайх Гадой Селкин" масжидида хатмул Қуръоннинг сўнги куни бўлиб ўтди. Масжидга кўплаб инсонлар Қуръони Карим хатми учун ҳозир бўлишди. Хатм олдидан вилоят бош имом хатиби сўзга чиқиб, вилоятдаги масжидлар кундан кунга обод бўлаётгани, намозхонлар учун барча етарли шарт-шароитлар ҳозир қилинаётгани, бунинг учун Яратганга қанчалик шукрона қилинса шунчалик оз эканлигини айтиб ўтди. Фуқароларимизни Ватанга садоқат, турли фитналардан огоҳ бўлишга, юрт тинчлиги учун барча масъул эканлигини таъкидлади. Хатм сўнгида мамлакат фаровонлиги, тинчлиги, масжидлар файзини сўраб дуолар қилинди.