​Муҳим сана

27-06-2022, 22:41 admin Янгиликлар 418

​Муҳим сана

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
#tadbir

Ҳар йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистонда матбуот ва ОАВ ходимлари куни нишонланади. Бу сана 1906 йил 27 июнида «Тараққий» газетасига асос солиниши билан боғлиқ.

Ушбу сана 1993-йилдан буён кенг нишонланиб келинади. Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш мақсадида юртимизда “Олтин қалам” миллий мукофоти, “Йилнинг фаол журналисти”, “Энг улуғ ва энг азиз” танловлари жорий этилди ва уларни ғолибларини тақдирлаш анъанага айлантирилди.

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг сони қарийб 4 баробар кўпайиб, 1500 тага етгани ушбу тармоқда ўсиш, ўзгариш жараёнлари давом этаётганига далолат қилади.

Бугун Ўзбекистонда мингдан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Ҳозир кунда қарийб 900 та газета-журнал чоп этилмоқда, тўртта ахборот агентлиги, ўнлаб телерадиоканаллар, нодавлат радио ва телестанциялар, босма нашрлар ва агентликлар тармоғи жадал ривожланмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ташкил этилди.

Тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет ҳамда босма нашрларнинг ўрни беқиёс.

https://t.me/grandtalimnavoiy
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш