




Бугун Кармана тумани "Зиёкор" мфй маҳалла фаол хотин қизлари, ИИБ ходимлари, профилактик нозирлар, отинойилар, хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан биргаликда фаоллар тадбири бўлиб ўтди. Бунда ЎМИ вилоят вакиллиги бош отинойиси У. Холова, туман бош отинойиси Ф. Мирзаевалар ҳам қатнашдилар. Бугунлик кунда маҳаллаларда бўлаётган ҳар қандай холатларга ҳеч бир инсон бефарқ бўлмаслиги, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, қайнона келин, қўшничилик муносабатлари, ажрим масалалари, нотинч оилалар билан ишлаш каби долзарб масалалар бўйича У. Холова ўз нутқида батафсил баён қилди. Ҳар бир кўчага кўча фаоллари сайланиб, энг намунали кўчалар намуна сифатида рағбатлантирилиши айтилди ва керакли масалалар келишиб олинди.


Ўзбекистон Республикаси президентининг 29.06.2021-йилдаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ5168-сон қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотларида қонунийликни таъминлаш ва марказлашган юридик хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида 2021-йилнинг 1-октябридан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳр)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу тадбирда мутассадди ташкилотлар ва Навбаҳор тумани “Ғойиб ота” масжиди имом хатиби С.Темиров қатнашиб сўзга чиқди.2022-йил 15-июн.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно