Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди

11-12-2019, 13:26 admin Янгиликлар 784

Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етдиБарча соҳада бўлгани каби диний соҳада ҳам кўпгина ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунда жамиятимизда фаолият олиб бораётган отинойиларимизни динимиз йулидаги камторана меҳнатларини давлатимиз раҳбари томонидан эътиборга лойиқ деб топилиб, мақом бериш даражасига кўтарилиши отинойиларимиз учун кутилмаган янгилик бўлди. Албатта, бу мақомга сазовор бўлиш отинойилардан юксак даражадаги илм ва маҳоратни талаб этади. Отинойиларимизни билим савияларини ошириш, ижтимоий, диний-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан кенг танитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Диний Қўмита, Республика хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси, ЎМИ билан биргаликда отинойилар учун ташкил этилган ўқув курслари ўз ниҳоясига етди.Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди Ушбу ўқув курси жорий йилнинг 16 сентябридан 7 декабрига қадар давом этиб, ўқув муддати жараёнида вилоятимиз бўйича 9 та шаҳар ва туманларидан жами бўлиб 285 нафар расмий ва норасмий отинойиларимиз ўз билим малакаларини оширдилар. Отинойиларимиз ҳар бир ўтилган дарсга зўр иштиёқ ва қизиқиш билан иштирок этдилар. Ўқув дарслари вилоятимиз олий таълим муассасаларининг катта профессор-ўқитувчилари, вилоят ҳокимлигининг диний ва маърифий ишлари бўйича бош мутахасисслари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, маънавият ва маърифат ишлари, адлия бошқармасининг бош мутахассислари, олий тоифали психолог ўқитувчилари, ЎМИ вилоят вакиллигининг вилоят, шаҳар, туман бош имом хатиб, хотин-қизлар ишлари бўйича ёрдамчилари томонидан юксак даражада олиб борилди. Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етдиДарс жараёнида отинойилар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ёшларда ахборот истеъмол маданиятини шакллантириш, психологик ёрдамга муҳтож шахслар билан ишлаш, глобаллашув жараёнида виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолияти, Марказий Осиёда миссионерлик ва прозелитизм муносабатлари, ахборот соҳасини глобаллашуви ва хуружлари, Президентимиз Ш.О.Мирзиёвнинг асарларида жамиятни демократлаштириш, диний-маърифий масалалар, Марказий Осиёлик мутафаккирлар, Моварауннахрлик олимларнинг тафсир ва ҳадис илмини ривожига қўшган ҳиссалари, Калом илмида залолат ва ҳидоят, ислом дини ва манбалари, Қуръони Карим мавзулари ва жамланиш тарихи, Мотурудия ва Ашъария таълимотлари, Ислом свелизациясини бугунги кундаги аҳамияти, Ислом ва ҳозирги замон, исломдаги оқим ва йўналишларининг ҳозирги кундаги кўриниши, соф исломий тушунчаларнинг ғаразли мақсадларда талқин қилинишини олдини олишда отинойиларнинг роли ва аёлларга хос фиқхий масалалар бўйича назарий-амалий ва семинар тренинг асосида дарслар қизғин тарзда олиб борилди. Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди
Навоий вилоятида отинойилар учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етдиОтинойиларимиз ўз иш фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича чуқур билим ва тушунчаларга эга бўлдилар, шу билан биргаликда ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар. Сертификат олган ҳар бир отинойи Республикада бўладиган тест синовларидан муваффақиятли тарзда ўтганларидан сўнг “расмий отинойи” деган “юридик мақом”га эга бўладилар.

Навоий вилояти бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш