Шавкат Мирзиёев: масжидлар кенг ва маҳобатли бўлиши лозим

28-08-2019, 05:30 admin Янгиликлар 860

Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда ҳиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик меҳмонхона, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамрохлигида зиёрат қилдилар. Имом Бухорий мажмуасида Қуръони карим тиловат қилиниб, дуо қилинди. Ушбу мажмуани реконструкция қилишга оид таклифлар билан танишдилар.Шавкат Мирзиёев: масжидлар кенг ва маҳобатли бўлиши лозим
«Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Масжидлар кенг ва маҳобатли бўлиши лозим. Деворларга саҳиҳ ҳадислардан лавҳлар ёзиб қўйилса, мажмуанинг мазмуни янада бойийди, ёшларга билим, маънавий озуқа беради. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев мажмуа реконструкциясини шошмасдан, чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш, хориж тажрибасини ўрганиб, зиёратчиларга янада кўп қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади.Шавкат Мирзиёев: масжидлар кенг ва маҳобатли бўлиши лозим
Мажмуадаги ишлар мамлакатда илм-маърифатни ривожлантириш, динга эътиқод қилувчиларга эркинлик ва шароит яратиш борасида навбатдаги хайрли қадам бўлади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Манба: Muslim.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш