Муфтий ҳазрат Париждаги элчихонага ташриф буюрди

11-12-2018, 09:06 admin Янгиликлар 1 180

Муфтий ҳазрат Париждаги элчихонага ташриф буюрдиАввал, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетганлари ҳақида маълумот берган эдик.
Муфтий ҳазратлари Тошкент – Москва – Париж йўналиши орқали Парижга етиб келдилар. Муфтий ҳазратни Париж шаҳри аэропортида Россия мусулмонлари диний идораси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев бошчилигидаги элчихонамиз ходимлари кутиб олди.
Куни кеча, 9 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Франция давлатига ташрифлари доирасида Париж шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Муфтий ҳазратларига Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли фаолият тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар янада кенг кўлам касб этмоқда. Ҳамкорлик алоқаларининг ривожланганини Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда ушбу мамлакатга расмий ташрифи, икки томонлама муносабатларнинг юқори даражага кўтарилганидан далолат беради. Ушбу учрашувлар натижаси ўлароқ, кўплаб ҳамкорликлар юзасидан шартномалар ва келишувлар имзоланган эди.
Франция сафари давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба: Muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш