Қизларнинг илм олиши ва унинг аҳамияти

8-07-2024, 19:10 admin Мақолалар 30

Қизларнинг илм олиши ва унинг аҳамияти
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!
Пайғамбарларнинг энг шарафлиси ва инсонларнинг энг хайрлиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, тавҳид ва суннатни сақлаб қолиш йўлида жонбозлик кўрсатган аҳли байтларига ва саҳобаларига чексиз салоту саломлар бўлсин!
“Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса, камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан янада зиёда бўлаверади” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илмнинг нечоғлик аҳамияти беқиёс эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтганлар. Шу билан бир қаторда илм талаб қилиш ҳар бир эркак ва аёлга фарздир.
Шунинг учун хоҳ у қиз бола бўлсин, хоҳ ўғил бола илм олиши жуда яхши амаллардандир.
Аллоҳ таоло Мужoдала сурасининг 11-оятида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм берилган кишиларни даражалар билан юксалтирур”.
Буюк Зот ҳам илмлиларни шунчалар қадрлаб, даражасини юксалтириши ҳақида ваъда бераётган экан, унинг бу буйруғига биз нега итоат қилмаслигимиз керак. Айниқса келажак авлодларимизни давомчиси, элу юртимизнинг шаъни ва ори саналган қизларимизни ўқимишли бўлиши жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг оқила ва доно бўлиб улғайиши мустаҳкам пойдевор, дунё саодатига сазовор бўладиган фарзандларнинг кўпайишига сабабчи бўладиган, оилалар пароканда бўлишини олдини олишга, ўзидан катталарни эҳтиром қиладиган, жамият ривожини таъминлашда асосий бўғин бўлиб хизмат қиладиган кишиларнинг кўпайиши деганидир. Зеро, аҳли донишларимиз қуйидаги фикрни бежизга айтиб ўтишмаган: “Буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюкликни ва гўзал фазилатларни ўргатинг”.
Дарҳақиқат, қизларимизни ҳам диний, ҳам дунёвий илмларга эга бўлишида кўплаб яхшиликлар бор.
Болалар илк тарбияни оилада олади. Она тили, инсоний қадрятлар ва меҳр-муҳаббат илк бор оилада ўргатилади. Фарзанларимизга яхшилик, ҳусну одоб, илму-маърифат ўргатилса, дунёю охиратда бахтли ҳаёт кечиради. Уларни дунё ва охират хавфларидан қўриқлаш ота-оналарга Аллоҳнинг амридир.
Шуни таъкидлаш жоизки, қиз болаларга яхши одоб ва илмли қилиб тарбия берилган тақдирдагина келажак авлодлардан яхшиликлар кутиш мумкин. Чунки улар келгуси авлоднинг бўлажак оналаридир.
Ота-онанинг жаннатга киришига васила, турмуш ўртоғини динининг ярмига эга бўлишига сабабчи, фарзандлари учун жаннат оёқлари остида бўлган онага айланиш учун, албатта қизларимиз илмли бўлмоғи лозим.
Аллоҳ таоло ваъдасидаги даражалар иншаалоҳ шулардир. Ахир энг олий мукофот ота-онани қадрламоқ, турмуш ўртоғига вафоли бўлмоқ, фарзандларни ҳақни танувчи инсонлардан қилиб тарбияламоқ. Бундай аёллар икки дунёда ҳам албатта мақтовга, эъзозга мушарраф бўлиши тайин.
Гўзал ва оқила қизларимизнинг янада латофатли ва қадрли бўлишини хоҳласак уларни чиройли ҳусну хулқли ва илмли қилиб тарбиялайлик. Шунда улар ҳаётда қоқилмайди, қоқилса ҳам ўрнидан туриб, юришда давом этишни билади. Барча синовлар Аллоҳ таолонинг чексиз неъматлари эканлигини англайди. Ҳар қандай оилани гуллаб яшнатади. Эрига итоатли, ота-она, қайнона-қайнотани ҳурматлайдиган, силайи раҳмни севадиган, Аллоҳ яхши кўрадиган амалларни қиладиган севимли бандалардан бўлади.
Барчамизни Аллоҳ таоло ўзига севимли, итоатли бандалардан бўлишликни насиб қилсин!

Шейхон Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригулскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш