Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991-йилнинг 18-ноябрида қабул қилинган. Бу тарихий сана мустақиллик йўлида янгидан шаклланган миллий давлатнинг рамзи бўлиб, халқимизнинг кўп асрлик тарихини, маданиятини ва келажакка бўлган умидларини акс эттиради. Ҳар бир ранг ва белги халқимизнинг тарихи, қадриятлари ва эътиқодига уйғун тарзда танланган. Ушбу байроқ бугун мамлакатимиз учун бирдамлик, ишонч ва янги ютуқлар сари интилиш белгиси ҳисобланади.
Кўк ранг байроқнинг биринчи қисмида жойлашган. Бу ранг халқимиз тарихида ҳамиша тинчлик ва илоҳийликнинг рамзи сифатида эъзозлаб келинган. Кўк ранг Ўзбекистоннинг ўзига хос табиатини, осмони ва тинчлигини ифодалайди. Шунингдек, бу ранг қадимий Мовароуннаҳр даврини, Амударё ва Сирдарёнинг мовий оқар сувлари билан боғлиқ. қуръони каримда сув ҳаёт манбаи эканлиги қайд этилади ва бу ранг халқнинг табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишини билдиради. Кўк рангнинг яна бир рамзий маъноси – самовий тинчликдир.
Оқ ранг байроқнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, у ҳалоллик, адолат ва покликни англатади. Исломий қадриятларда оқ ранг ҳар доим поклик, ҳалоллик ва тозалик рамзи сифатида талқин қилинган. Мусулмон киши ҳар доим пок ва тоза бўлишга интилади, бу эса Ўзбекистон байроғидаги оқ рангда акс этади. Оқ ранг миллатимизнинг беғубор ниятини, халқимизнинг тинч ва адолатли ҳаётга бўлган интилишини ифодалайди.
Исломий нуқтайи назардан қараганда, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) оқ рангни тозалик ва поклик рамзи сифатида юқори баҳолаганлар. Байроқдаги оқ ранг шу жиҳатдан ҳам миллатнинг пок ва ҳалол йўлдан боришга, ўз этиқоди ва қадриятларига содиқ қолишга ундайди.
Яшил ранг байроқнинг пастки қисмида жойлашган. Яшил ранг ислом динида ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ҳаётбахшлик, янги ўсиш ва фаровонликни англатади. Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида боғлар, экинзорлар мавжуд бўлиб, бу ерлар меҳнаткаш халқимизнинг тирикчилик манбаи ҳисобланади. Яшил ранг халқимизнинг табиатга бўлган муҳаббатини, деҳқончилик маданиятини ҳамда ёшларимизнинг ёруғ келажакка бўлган умидини билдиради.
Ўзбекистон байроғида ярим ой ва ўн иккита юлдуз тасвири бор. Ярим ойнинг маъноси исломий жиҳатдан қаралганда, янги бошланиш ва тозаликка интилишни ифодалайди. Ислом маданиятида ярим ой одатда янги босқич, тозалик ва тўғри йўлга бошловчи белги сифатида талқин этилади. Бу тасвир давлатимизнинг янги йўлдаги азму шижоатини акс еттиради.
Юлдузлар эса нафақат осмон жисмиёти, балки буюклик, юксаклик ва ҳамжиҳатликни билдиради. Байроқдаги ўн иккита юлдуз давлатимизнинг тарихий ривожланиш даврлари ва қадимий маданиятларини ифодалайди. Қуръони Каримда юлдузлар Аллоҳнинг яратган мўъжизаси сифатида эътироф етилган ва йўлдан адашмаслик учун йўл кўрсатувчи сифатида зикр қилинган. Шу нуқтайи назардан қараганда, байроғимиздаги юлдузлар халқимизга ҳамиша тўғри йўлдан боришни, ҳақ йўлида яшашни эслатади.
Байроқ бугунги кунда ҳар бир ўзбекистонлик учун нафақат миллий, балки диний қадриятларнинг ҳам тимсолидир. Мусулмон ҳалқимиз учун байроқнинг ҳар бир белгисида миллий қадриятлар, исломий этиқод ва ўзига хос маданият акс этади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) “Мўмин мўминнинг ойнасидир”, деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадисни халқимиз бирлашган ҳолда байроқ остида юрт келажаги учун биргаликда ишлашни англатади деб тушуниш мумкин. Байроқ халқимиз учун орият, шараф ва мустақиллик белгиси сифатида хизмат қилади.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, эзгу ишлар қиладиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин. Ана ўшалар нажот топувчилардир.”
(Оли Имрон сураси, 104-оят)
Ушбу оят халқимизни бирлигимизни мустаҳкамлашга, эзгу ният билан юртимиз ривожига ҳисса қўшишга ундайди. Байроқ остида жамиятда фақат яхшилик ва эзгу ният билан яшашни, кўп миллатли Ўзбекистон халқини бирлаштиришни мақсад қилади.
Бугунги кунда байроқнинг қадрига етиш ва уни ардоқлаш ҳар бир ватандошнинг бурчидир. Байроқни кўтариб юриш ва унга садоқат билан хизмат қилиш – бу халқимизнинг юксак фазилатларидан бири. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) “Мўмин ўз биродарига яхшиликни хоҳлаши керак”, деб айтганлар. Шундай экан, ҳар бир ўзбекистонлик ватани, халқимиз ва байроғимизга ҳурмат билан ёндашиши зарур. Шу орқали миллатимиз юксалади ва мустаҳкам давлат бўлиб ривожланади.
18-ноябр куни – бу нафақат байроқ қабул қилинган сана, балки халқимиз учун улуғ айём. Шу куни байроғимизни қадрлаб, халқимиз орасида миллий ва диний қадриятларга ҳурмат, тинчлик ва аҳилликни тарғиб этамиз. Шу муқаддас байроқ остида келажак авлодларимиз учун ёрқин истиқбол яратиш, юртни тинч ва фаровон қилиш учун тинимсиз ҳаракат қилиш халқимиз учун улуғ масъулиятдир.

Кармана туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хусенова Насиба