Ижтимоий тармоқ – миллионлаб инсонларни ўз домига тортувчи улкан машинадир. У одамзодни ўзига бўйсундиради. Яни, бизни муайян хатти-ҳаракатларни бажаришга ундайди. Унда яхши-ёмон, тўғри-эгри каби ахлоқий мезонлар мавжуд эмас. Масалан, муайян ижтимоий тармоқларда бировни калака қилиб, шаънига номуносиб гапларни айтиш, беҳаё суратларни жойлаштириш, бегона аёл ёки эркак билан уятсиз мавзуларда суҳбатлашиш каби ҳолатлар нормал ҳодиса сифатида қабул қилиниши мумкин.
Интернет нима учун керак ва унинг қандай фойдалари бор? Кўпчилик интернетдан янгиликлар ўқиш, мусиқа тинглаш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш каби, асосан, кўнгилочар мақсадларда фойдаланади. Аммо интернет инсонларга тақдим этадиган қулайлик ва фойдалар фақат булардан иборат эмас.
Ёшлар орасида эса мобил телефонлардан кейинги ўринда интернет энг оммавий алоқа воситаси эканини исботлашнинг ҳожати ҳам бўлмаса керак. Сотсиологик тадқиқотларга кўра, ер юзи аҳолисининг 22 фоизи интернетдан ҳар куни фойдаланади. Виртуал маконда ҳаёт кечириш сизу биз ўйлагандан ҳам кўра хавфлироқдир. Масала шу қадар долзарб ва мураккабки, уни сўзсиз муаммо даражасига кўтарса бўлади. Биринчи муаммо: виртуал тобелик инсонда ташқи оламдан ёлғизланиш, реалликдан, шахсий ҳамда ижтимоий ҳаётдаги қийинчилик ва муаммолардан қочиш, уларни кўрмаслик ва тан олмаслик, охир-оқибат эса депрессияга олиб келади. Бу ҳолат ижтимоий психологияда “омма ичидаги ёлғизлик” номини олган. Яни, инсон бир қарашда ижтимоий фаол муҳитда ҳаёт кечиради-ю, бироқ, борган сари ундан қочишга, ёлгизланишга интилади. Иккинчи муаммо: Интернет қарамлиги, яъни Интернет ва ижтимоий тармоқлар одамларни ўзига қарам қилиб қўйиши мумкин. Бунга сабаб — ўйинқароқлик, видео кўриш ёки ижтимоий тармоқларни чексиз кезиб юриш каби фаолиятлар орқали вақтни беҳуда ўтказишдир. Бу эса реал ҳаётдаги фаолиятларга бўлган қизиқишни камайтиради ва иш самарадорлигини пасайтиради. Учинчи муаммолардан бири - зарарли контент ва нотўғри ахборот: Интернетда болалар ва ўсмирлар учун яроқсиз, зарарли контент кўп тарқалган. Бу турли хил зўравонлик, тажовузкорлик ва нотўғри ахборотлардан иборат бўлиши мумкин. Нотўғри ахборот эса одамларни чалғитиб, уларни нотўғри қарор қабул қилишларига сабаб бўлади.
Интернет хавфсизлиги нима учун керак? Юқорида тилга олинган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун интернетдан хавфсиз фойдаланиш йўл-йўриқларини билиш керак. Вирус ва зарарли дастурлар ҳужумидан сақланиш учун, одатда, махсус ҳимоя дастурларидан фойдаланилади. Яни, интернетдан тўғри фойдаланиш қоидаларини билсангиз ва шубҳали манбаларни ишончли сайтлардан фарқлай олсангиз ҳамда уларга дуч келганда нима қилиш лозимлигини билсангиз, унинг қурбони бўлишингиз эҳтимоли жуда кам.
Интернет тармоқларидан фойдаланиш қулай ва фойдали бўлса-да, бу жараёнда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳам шунчалик муҳимдир. Шахсий маълумотларимизни ҳимоя қилиш, зарарли дастурлар ва фирибгарликлардан сақланиш учун огоҳ бўлишимиз лозим. Интернетда хавфсизликни таъминлаш нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз ва атрофимиздаги одамларга ҳам ёрдам беради. Шу сабабли, интернет тармоқларидан огоҳ бўлиш маданиятини шакллантириш ва унга амал қилиш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.

Ғозғон шаҳар “Шайхон” маҳалла oтинойиси Н.Нурова