Фарзандларимизни интернет хатаридан огоҳ этайлик

3-10-2024, 09:00 admin Мақолалар 174

Фарзандларимизни интернет хатаридан огоҳ этайлик
Ҳозирги даврда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёшларнинг илми, савияси, дунёга чиқиши-илм олиш имкониятларига кенг йўл очмоқда. Инсонларнинг узоғини яқин қилмоқда. Ижтимоий тармоқнинг аҳамияти кўтарилиб, вазифалари кенгайиб, мақсадлари ҳам турлича бўлиб бормоқда.
Аммо, ҳар ишнинг ҳам меъёри, ўлчови, чеклови бор. Яхши ва ёмон томони бор. Шу маънода илм йўлидан четланиб интернет “ичида ётиб олган” ларга чексиз хатари ҳам бор. Бу хатар эса ёшларни айниқса, оҳанрабодек ўз тўрига тортмоқда. Айрим бузғунчи оқимлар тўрига интернет шайдоси бўлган ёшлар тушиб қолишмоқда. Яна ёмон жиҳатлари-айрим сайтларда беҳаёлик, ўз жонига қасд қилиш каби салбий оқибатлар тарғиботи, турли фитналар, жамиятни бузиб кўрсатувчи ёлғон маълумотларнинг шиддат билан тарқалиши, тарғиботнинг кучайиши кузатилмоқда. Ақли расо одам тармоқларни кузатса, 80% маълумот сохта, ёлғондан иборат эканлигига амин бўлади.
Бу каби хабарларни илм, ақл билан ечишга тўғри келади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кишига гуноҳ бўлиши учун эшитган нарсасини гапиришнинг ўзи кифоядир”-деганлар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти)
Бу ёлғонлар замирида қанчадан-қанча нуфузли инсонлар шаънига туҳмат, ёшларнинг ҳаётига эса зулм бўлиб кирмоқда. Бу каби иллатлар интернетнинг сиёсий курашлар майдони, турли қабиҳ ниятлиларнинг манфаатларининг қуролига айланиб бораётганини кўрсатади.
Ёшларнинг онгини заҳарлаш, ўз йўлларидан юришга “ширин” чорловлар ёшлар ҳаётини издан чиқариб юборади. Тармоқларни кузатсак, давлат арбоблари, ҳатто илм аҳлларига, дин уламоларига нисбатан бўҳтон гаплар ҳам учраши аянчлидир. Шундан келиб чиқиб ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, чархлаш биз катталарнинг зиммасидадир.
Ижтимоий тармоқнинг яхши томонини ўзлаштиришни тарғиб қилмоғимиз лозимдир. Интернетдан илм йўлида, маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланишни кўпроқ тарғиб этмоқ лозим. Тўғри фойдаланган ёшларнинг илми, заковати ўсиб, узоқ масофали иши яқин бўлиб, дунёга танилмоқда, бу йўлда беминнат ёрдамчи бўлмоқда. Ёшлар илми чархланиб дунё ёшлари билан беллашади. Ватан равнақига ҳисса қўшади.
Акси бўлсачи, ўз ҳаётига фожиа ясайди. Шунинг учун маданиятни юксалтириш керак. Интернетдан фойдаланиш одобини, чегарасини тушунтириб бориш керак. Имом Бухорий, Замахшарийлар йўли бўлган китобга ошнолик, устоз-шогирд анъанасини кенг тарғиб этмоғимиз лозим. Ёшларимиз--келажагимиз. Юрт равнақи, ишончи бўлган ёшларни интернетда “уя” қурган турли оқимлар, ғаламислар фитнасидан, ёлғон чорловларидан асрашимиз лозим. Болага уйдан, боғчадан, мактабдан китобсеварликни, интернетдан тўғри фойдаланишни тарғиб этмоғимиз ва бу ишларда шиддат кўрсатмоғимиз зарурдир. Бу ота-онанинг, боғча опанинг, мактаб, олий таълим устозларининг, жамоатчиликнинг вазифасидир. Ёшларни ақлан ва руҳан тўғри тарбиялашимиз керак. Шундагина ёт қарашли манфурлар “тузоғи” га тушмайдилар. Ҳушёрлик--давр талаби. Ўзбекистон боласи менинг болам, сизнинг болангиз, юрт боласи. Барча ёшдаги диний ва дунёвий устоз-мураббийлар сергак бўлайлик. Болаларимиз қоқилишига йўл қўймайлик.
Келажагимиз-ёшларни асрайлик.


Навоий вилояти, Хатирчи туман, Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзияскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш