ОТИНОЙИЛАР ЭЛ ХИЗМАТИДА Ҳозирги замон отинойиси чуқур ҳаётий тажрибага эга, дунёвий ва диний билимлар соҳибаси, эл-юрт орасида обрў-эътиборли, миллий-диний қадриятларни асл ҳолида аҳолига етказа оладиган аёлларимиздир.Отинойиларнинг бажараётган вазифаларидан айтадиган бўлсак:Тўй-ҳашам ва маросимларни ихчам, мазмунли ўтказиш, исрофгарчиликларнинг олдини олиш, Оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, ажрим- ларнинг олдини олиш, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари ва бошқа оилавий вазиятларни ислоҳ қилиш , ёшларимизнинг тўғри тарбия олишлари, тинчликнинг қадрига етиш, шукроналик мавзулардаги суҳбатлар олиб боришлари. Хотин-қизлар ва ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик , жиноятчилик , гиёҳвандликнинг олдини олишлик ва носоғлом ғоялар таъсирига тушиб қолган хотин -қизлар ва ёшларни соғлом ижтимоий ҳаётга қайтариш ҳамда миссионерликка қарши курашишга тарғибот- тушунтириш ишларини олиб бориш. Энг кўп эътибор қаратиш керак бўлган мавзу бидъат- хурофот амалларидан , хотин -қизларимиз билан тез-тез суҳбатлар олиб бориш. Ҳар бир отинойи ўз ҳудудида барқарор Ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаб келмоқдалар. Отинойиларнинг билим ва малакасини тизимли ошириб боришни ўзи ичига олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қоидалар жорий этилган.Фаолият юритиб келаётган барча отинойиларга ҳар чоракда бир маротоба "Хадичаи Кубро" ва"Жўйбори Калон" билим юртларидан келиб мутахасислар диний ва дунёвий фанларни қисқартириб дарс ўтадилар.Отинойилар билан биргаликда ишлаш учун, вилоят шаҳар ва туманларида тарғибот гуруҳлари , республика вилоят ва туман хотин -қизлар қўмиталари ҳузуридан мутахассислар беркитилган масалан: ташкил этилган Тарғибот гуруҳлари ҳар ойда отинойиларнинг билимини ошириш ва бошқа долзарб ижтимоий масалаларни муҳокама қилади, мунтазам равишда жойларда ташвиқот- тарғибот ишларини амалга оширади.Бир гуруҳ отинойиларнинг билимини ошириш мақсадида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида ўқиб қайтдилар.Отиинойилар халқимиз ва ёшларимиз онгини муҳофаза этиб, динимизнинг асл моҳиятини тўғри етказиб бериб, мамлакатимиз ривожига катта хисса қўшиб келмоқдалар.Энг муҳими , халқ орасида ҳурматли инсонларга айландилар. Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо