Оилага эътибор, одоб ахлоқ ва таълим - тарбия қонимизга сингиб кеткан бурчларимиздандир. “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган мақол бошқа халқларда бӯлмаса керак. Шу биргина мақолнинг ӯзидан ҳам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғли аҳамиятли иш экани кӯринади. Маҳалла аҳли, айниқса, кексалар кӯчада ножӯя иш қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ӯтиб кетмаган дарров танбеҳ берган, одобга чақирган.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Хеч бир ота фарзандига чиройли одобдан кӯра яхшироқ хадя беролмайди”, деб марҳамат қилганлар. Яна бир ӯринда : “Сизларнинг яхшиларингиз аҳли - аёлига, оиласига яхшилик қилганларингиздир”, деб таъкидлаганлар.
Оила жамиятнинг бир бӯғини. Фарзандларимиз қалбида эл-юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада шакилланади. Жамиятнинг эртанги куни тинч ва обод бӯлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ӯсиб - улғайган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йӯлга қуйилар экан, ӯша оилада, ӯша маҳалла гуллаб - яшнайди. Бу эса юрт равнақига сезиларли таъсир кӯрсатади.
Оиладаги муҳит ота - она ӯз масъулятларини хис килиш билан барқарор бӯлади. Болаларнинг одобли, баркамол бӯлиб улғайиши учун оила катта ибрат мактабидир. Халқимиз:(Қуш инида кӯрганини килади), деб бежиз айтишмаган.
Бугун ёшларимизнинг таълим - тарбия олишлари учун жуда кўп қулайликлар яратилган. Илм олиш, ҳунар ӯрганишга барча шароитлар етарли. Аммо шу билан бирга фарзандларимизнинг онгига таъсир ӯтказиб, диний ва миллий қадриятларимизни, халқимизга хосҳаё, андиша иффат каби фазилатларни ҳамда асирлар давомида шакилланган анъаналаримизни йӯққа чикаришга уринаётган бузғунчи ғоялар борлигини хам асло унитмаслигимиз керак. Ёшларимиз тарбиясига “Оммавий маданият” иллати соя солишига йӯл қӯймайлик. Бунинг учун болаларимиз онгида мафкуравий бӯшлиқ колдирмаслигимиз зарур турли мафкуравий хуружлардан ёшларимизни асрашда оилалар мустаҳкам қўрғон бӯлсин.
Уларни хар хил бузғунчи ичи қора кимсаларнинг суҳбатларидан асрайлик. Чунки “Ассуҳбату мусаҳҳарун” “Суҳбатдошлик таъсирли”дир деган сӯзда олам-олам маъно бор. Бугун Интернет орқали бӯлаётган диний суҳбатларнинг зарарсизлигига ким кафолат бера олади.
Оллоҳ таола “Эй инсон!) Ӯзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кӯз, дилнинг ҳар бири тӯғрисида (ҳар бир инсон) масъул бӯлур( жавоб берур)" (Исро сураси, 36-оят) “.... Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сӯранг” (Наҳл сураси, 43-оят)қатъий амал қилишга ундайди. Умримиз бир ёниб ӯчган чироқ кабидир. Уни беҳуда, кераксиз нарсаларга эмас, хайрли ва эзгу ишларга сарфлайлик. Яратган берган неъматларнинг шукрини адо қилиб, Унинг ризолиги учун ибодатда бӯлайлик, фарзандларимизга одоб - ахлоқ, илму ҳунар ӯргатайлик. Мустақил Ватанимиз доим тинч бӯлиб, янада гуллаб яшнаши учун ғайрат билан ҳалол меҳнат қилиш, бир - биримизга меҳр - муҳаббатли, ғамхӯр суянчиқ бӯлиш бурчимиздир. Ӯзбекистондек тинч ва осойишта юртда фаровон ҳаёт кечираётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукрлар айтамиз. Ва, албатта бу мунаввар кунлар, осойишта тунлар абадий бӯлсин.

Хатирчи тумани отинойиси Раимова Самия