Диндан қайтиш – оғир гуноҳ

25-09-2024, 09:30 admin Мақолалар 82

Диндан қайтиш – оғир гуноҳ

Ислом динида ўз эътиқодидан воз кечиш “муртадлик” дейилади. Бу эса кечирилмас гуноҳдир.
Кейинги пайтларда эътиқоди суст, билиб - билмай ўзга динни қабул қилувчилар хотин-қизлар орасида ҳам учраши аянчли ҳол. Баъзилар ўз динини яхши билмаганидан Аллоҳга ширк келтириб адашяпти. Сўнг бошқаларни ҳам насронийликка чорлаяпти. Аслида энг ишончли далил Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдир. Аммо ислом ғанимлари ва ғайридинлар Қуръон ҳамда ҳадисларни далил ҳисобламайдилар.
Диндан кечиш оғир гуноҳлигини Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас каломи Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Сизлардан кимда-ким ўз (Ислом) динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари (тоат-ибодатлари) дунёю охиратда беҳуда кетар. Улар дўзах аҳлидирлар ва унда мангу қолурлар” (Бақара сураси 217-оят)
Диндан қайтган кимса устида қуйидаги шаърий ҳукмлар жорий бўлади:
- У билан жуфти орасидаги никоҳ бузилади;
- Болалари унинг қарамоғидан чиқади;
- Унга диндан қайтганлик ҳукми эълон қилинади;
- Ўлса ювилмайди, кафанланмайди, жаноза ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди;
- Меросдан маҳрум бўлади ва ҳоказо.
Аммо у ўлмасдан олдин хатосини тушуниб , Исдом динига қайтса, Имоми Аъзам ва Имоми Молик мазҳабларига кўра, ҳаммасини бошдан бошлайди, унга Аллоҳ яна бир имкон берар экан.
Ўзбекистон Республикасида миссионерлик фаолияти қонун билан таъқиқланган. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра Республикамизда миссионерлик ҳаракати ман этилган.
Динимиз ва қонунларимиз томонидан қайтарилган, яъни ўзга динларни қабул қилишдан барча яқинларимизни ва атрофдагиларни асрайлик! Бу оғир гуноҳдан барчани Аллоҳ асрасин! Зеро, бунинг жазоси жуда оғир. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани
Чорбоғгузар маҳалла отинойиси: С. Жумаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш