Қачон хатомизни англаймиз?
Баьзан халқ ичида турли фикрлар юради, беморлар, уйи йўқлар, ночорлар аҳволи баён этилган ва ҳаж, умра пуллари шу ночорларга берилиши тарғиб этилади, ҳаж, умраларга борганларни не азобда йиққан пуллари харажатлари жойига тушсаю кимлардир уйли бўлиб қолса деган фикр олға сурилади.
Ҳажга моли ва соғлиги етарли инсонга умрида бир марта бормоқ фарз амалдир, нафл ҳажлар ўз ихтиёри билан борилади, сизлар айтган ишларга сарф этилса айни муддао.
Бир ўқ билан икки қарғани уради ҳам муҳтож қайсидир эҳтиёжига сарфлайди, ҳам ҳажнинг пулини берган бормай туриб ҳажга борган савобига эга бўлади, Аллоҳ ўшандай кунларга ҳаммамизни етказсин, Ўзидан ўзгага беҳожат қилсин, хайрли ишларни бошида бўлайлик.
Аммо Аллоҳ фарз демаган тўйларга миллион— миллион пуллар сарфланади, отдан қолма эшагим деб ҳар хил тоифадаги инсонлар бойи ҳам, камбағали ҳам, бемори ҳам, ҳатто уйи йўғи ҳам, ижарада турган бўлса ҳам чет элларда ишлаб келибми ёки банкдан фоиз ҳисобига қарз кўтарибми, қаердан бўлса ҳам пул топиб сарф—харажатларни мўллаб, исрофлар билан, ҳаром ичимликлар билан ҳой—ҳаваслар билан тўй ўтказишади, динимиз ва давлатимиз шундай тўй ўтказ, деб талаб қилаётгани йўқ, фарз амал эмас, суннат ҳам эмас, нафл ҳам эмас, динимиз тақиқлаган, давлатимиз тақиқлаган амал.
Нега ўч бўлинган бу орзу ҳавасларни тўхтатиб, ўрнига динимиз ва давлатимиз буюрганидек ихчам тўй ўтказиб, қолганини савоб учун, болаларингизни бахти учун эҳсон қил, дуо ол, деб айтмайсизлар ёки танқидий фикрлар йўлламайсизлар.
Йилдан йилга ошиб бораётган орзу ҳавасларга қачон чек қўйилади, қачон кўзимиз очилади қачон ўзимизни жиловлаб оламиз.
Умри давомида бир марта менинг уйимга кел, ҳаж қил деган Аллоҳнинг фарзини кўп кўриб, шунга қолганда кўзимиз очилиб уйсизларни ўйлаб қолдикми?
Аллоҳдан уялиш керак,ўзи неча йил бўлди ҳажга йўл очилганига?
Неча йил бўлди юртимиздан ҳожиларни Байтуллоҳга етиб сизу бизнинг ҳаққимизга дуо қилиб келаётганига. Бу бахтга етганимизга кўп бўлмади. Бир марта умрага бориш суннат амал, иккинчиси нафл шу нафлни сизлар айтган ишларга сарфласалар нур устига аьло нур аммо ҳар йили тинимсиз Анталия, Дубайга саёҳат уюштираётганлар неччи умрани пулини ишлатиб юборишади, нега уларга нисбатан бу танқидий фикрлар айтилмайди?
Тўйларни, худойиларни эса умримиз давомида йиллаб бир йилда неча марталаб исроф билан ўтказаяпмиз, тўхтатай демаймиз, яна, яна дейди ҳакалак отган нафсимиз, Нега булар ҳақида бир-биримизни инсофга чақирмаймиз? Биз отинойилар ҳалқ ичида юриб неча бир бор маҳалла ҳамкорлигида исрофгарчиликни олдини олиш марака маросимларни тартиб билан ӯтказиш ҳақида тарғиб қилмоқдамиз. Гуруч курмаксиз бӯлмагандек ҳалқ ичида шундай ӯзларини кӯрсатадиганлар топилади
Нега ожиз ақлимиз бунга қолганда оқсайди? Нега азизлар, биз қачон ўзимизни йиғиштириб оламиз.

.
Хатирчи туман Дехқонобод маҳалласи отинойиси Асомова Шоҳиста.