Ёшларни ёт ғоялардан асраш

27-08-2024, 16:00 admin Мақолалар 127

Ёшларни ёт ғоялардан асраш
Ёшларни ёт ғоялардан асраш

Инсон зоти яралибдики, унда ғоялар бирга яшайди. Яратган ўзи яратган Махлуқотлари ичида инсонни онгга ақлга эгалиги сабабли бошқалардан айри хусусиятларга эга қилиб яратди. Барча замонларда ғоя инсоният жамиятига таъсир ўтказувчи катта куч бўлиб келган. Чунки, ғоя ижтимоий аҳамиятга эга ҳодисадир. Ғоялар яна асосий икки турга – эзгу, юксак ғоялар ҳамда бузғунчи ғояларга ажралади. Эзгу ғоялар жамиятнинг, инсонларнинг бирлашиши, ривожланиши, фаровон ҳаёт кечиришларига хизмат қилса, бузғунчи ғоялар эса одамларни, халқларнинг бўлиниб кетишига, ўзаро адоват, тарқоқлик ҳамда беқарорлик авж олишига олиб боради.
Бунёдкор ғояларга эргашиб, вайронкор ғоялардан омонда бўлиш учун инсонга ғоявий иммунитет керак бўлади. Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришнинг энг самарали йўли ёшликдан бошлаб соф эътиқод ва миллий қадриятларга кўра таълим-тарбия олишдир. Шунинг учун ҳам юртбошимиз ташаббуслари билан мактаб остонасиданоқ болаларимизга шу каби илмлар сингдирилмоқда.
Ахборотлар ёруғлик тезлигидек тез тарқалаётган ушбу замонимизда жамиятнинг келажаги бўлмиш ёшларга турли ёт ғояларнинг таъсири етиб келиши жуда осон. Оммавий ахборот воситаларининг барча турлари орқали, хусусан, интернет тармоқлари ёрдамида исталган маълумотни дунёнинг исталган бурчагига етказиш имконияти мавжуд. Албатта, бунинг кўплаб ижобий жиҳатлари борлиги билан салбий томонлари ҳам етарличадир. Энди бугунги даврда ёшларнинг жисмонан соғ саломат бўлишларининг ўзи етарли бўлмай қолди. Балки, уларни руҳан соғлом бўлишлари, кенг дунёқарашга эга бўлишлари, турли ёт ғояларга қарши тура оладиган кучли танқидий фикрлай олишлари ҳам зарур бўлиб қолди.
Интернет орқали тарқалиб, тобора турли хил шакл олаётган бузғунчиликлар, зўравонликлар, ёшларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказувчи видео, филм ҳамда ўйинлар, дин ниқоби остидаги экстремистик материаллар, инсонийликка зид бўлган ишлар эндигина ўсиб келаётган беғубор хаёлот оламига эга болаларнинг онгини заҳарлаб, уларни жамиятга бефойда ва зарарли одам бўлиб етишишларига сабаб бўлмоқда. Шифокорлар ҳам “Беморни даволагандан кўра, касалакни олдини олган афзал”дейишади. Ҳақиқатдан ҳам ҳар қандай иллатнинг олдини олиш учун маънавиятни ва маърифатни кучайтириш афзалдир. Ёшларимизни асраш-асраш демасдан, ота-она, қолаверса, маҳалла ёшларимиз тўғри ва режали асосда вақтдан унумли фойдаланиши керак
Мазкур офатлардан омонда қолишда оилалардаги соғлом муҳит ва муносабатларнинг ўрни асосий аҳамият касб этади. Шу сабабли, ота-оналар ҳамиша фарзандларини назорат қилишлари, уларнинг таълим олиши, жисмонан ва руҳан ривожланиши, атрофидаги муҳитнинг соғлом бўлишига ҳаракат қилишлари лозим. Қолаверса, ота-оналарнинг ўзлари ҳам доимо илм олишда давом этишлари, фарзандлари билан дўстона алоқа ўрнатишлари ҳам керак бўлади.Ёшларнинг порлоқ келажаги учун энг муҳим омиллардан яна бири таълим масканлари ва у ерда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнларининг етарлича талабга жавоб берадиган бўлишидир. Ўқув муассасаларида ёшлар билан олиб бориладиган дарс жараёнларида, тадбирларда, йиғинларда танқидий тафаккурни шакллантириш, психологик машғулотлар ўтказишни ташкилаштириш ёшларнинг ўзлари мустақил фикрларига эга бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ёшларни фикрий ҳамда руҳий қарамликдан ҳоли тарзда улғайишларини таъминлаш ҳам зарур.Маълумотларни тафаккур қила олиш, кўрган-эшитган ҳар нарсасига соддалик билан ишониб кетавермаслик учун мустақил фикрлай олиш кўникмаларини шакллантириш лозим. Болаларни бекорчи бўлиб қолмасликлари, вақтларини фойдали машғулотлар билан ўтказишларини, турли касблар ўрганишларини йўлга қўйиш керак бўлади. Вақтларини мазмунли ташкил этишлари учун бизнинг Навоий шаҳримизда турли фан, спорт ва бичиш-тикиш каби фойдали тўгараклар, айниқса, фан тўгараклари тинмасдан фаолият олиб бормоқда. Ана шу тўгаракларга жалб қилиш лозим. Ёшларнинг бир дақиқа ҳам вақтини бекор қўймаслик керак Зеро, барча бузғунчиликларнинг келиб чиқиши бекорчиликка бориб тақалади. Ёшлар, ҳам жамиятда, ҳам виртуал оламда маданиятга, асосли билимга эга бўлиб ғаразли мақсадлар домига тушиб қолишдан четда бўладилар. Эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.


Навоий шаҳар бош отинойиси: Ч.Бурхановаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш