Ватан тупроғининг ҳар зарраси азиздир!

19-08-2024, 15:00 admin Мақолалар 225

Ватан тупроғининг ҳар зарраси азиздир!
“Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз шарт”
(Ш.М.Мирзиёев)

Бутун оламларнинг роббиси яратган эгамга чексиз ҳамду-санолар бўлсинким, бандалари томирида мусулмон қони мужассам, пок қалбида иймон мустаҳкам жойлашган чин ислом заминида туғилдик, ўсдик алҳамдулиллаҳ тинч-осуда диёрда яшаяпмиз. Ўзбек миллатимиз азалдан юртини севган бир ҳовуч тупроғини ёвга хор қилмаган буюк миллатдир. Мустақилликнинг энг буюк неъматларидан бири, биз ўз тарихимизни қайта ўргандик, биз ўзимизнинг ким эканлигимизни, кимларнинг давомчилари эканлигимизни англаб олдик. Ўз тарихимизни ўрганиш халқимизнинг билим ва маънавияти юксалишида муҳим аҳамият касб этмоқда, чунки билим ва маънавият фақат ижтимоий ва гуманитар фанларни ўрганиш негизидагина шаклланади. Биз бу фанларни ўзлаштирганимиздагина саводли ва маълумотли бўла оламиз. Юртимизда эса келажагимиз эгалари, тинчлигимиз давомчиларининг сабоқ олишлари учун жуда кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланиши бўйича биринчи раҳбарларга шахсий масъулият юклатилганлиги маълум. Яратганга шукроналар бўлсинки, мамлакатимизда отинойилик фаолиятига давлатимиз раҳбарлари томонидан дин пешволари қаторида катта эътибор қаратиб, уларни беминнат хизматлари барчага намоён бўлмоқда.
Бинобарин, отинойилик фаолиятида ҳар бир отинойи ўз маҳалласидаги ҳар бир хонадонга бориб яшаш тарзини ўрганиб, оилалардаги келиб чиқаётган асосий муаммолар негизини топиб, масалага ечим топишни ўз вазифаси деб биладилар. Зеро, оила ҳам бир Ватандир! Келинг, аждодларимизнинг Ватан ҳақидаги ибратли пандларини, ҳикматли сўзларига назар ташлайлик. Барчага таниқли бўлган Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтган эканлар: “Инсон ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Ватанни севмоқлик қалбдаги асл, туғма табиатдир. Туғма табиат инсонни ватанида яшаб турганда хотиржам, ундан йироқда бўлганда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди”.
Демакки, улуғлар таърифлаганларидек, Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир!
Азизлар! Жонажон заминимизга фидоий фарзанд бўлиш барчамизга насиб этсин!


ЎМИ Навоий вилоят бош имом-хатибининг
Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Г.Усмоноваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш