Давлат ишларида аёлларнинг фаол иштирок этишлари
Мусулмонларда юзага келган энг муҳим ишларда аёллар ҳам фаол тарзда иштирок этишган. Исломнинг бошланғич шуълалари нур соча бошлагандан бери шундай бўлиб келмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаришта Жаброил алайҳиссалом билан учрашиб, Ҳиро ғоридан уйга қайтганларида саййида Хадича розияллоҳу анҳо Варақа ибн Навфални олиб келишни ўйлаган. Варақа ибн Навфал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий фариштаси келганлиги ва Расулуллоҳни бутун башарият кутаётган охирзамон пайғамбари эканликларини айтган. Буларнинг барчаси Хадича розияллоҳу анҳонинг чиройли тадбири ва ўта мулоҳазали эканлигининг самарасидир. Қуръони карим тўғри фикрловчи, ўткир зеҳнли бўлган кўп аёллар ҳақида сўзлаган. Сабаъ маликаси Билқис шундай аёллардан биридир. Бу оқила аёл Аллоҳнинг элчиси Сулаймон алайҳиссалом билан яхши муносабат ўрнатиш орқали ўз ҳалқини ҳалокатдан сақлаб қолган. Аёллар ҳақида ижобий Қуръоний мисоллар жуда ҳам кўп. Лекин баъзи мусулмон тушунарсиз сабаб билан фақат ҳазрат Юсуф алайҳиссалом қиссасидаги аёллар мисолига бор эътиборларини қаратишади. Кўпчилигимизга яширин бўлган ҳақиқат шуки, баъзи вақтларда аёлнинг фикри ҳам тўғри бўлади. Бунга Умар Форуқ розияллоҳу анҳуннинг халифалик вақтида юз берган машҳур ҳодиса мисол бўлади. Воқеада унинг қарорларидан бирига муслима аёл эътироз билдиради. Умар розияллоҳу анҳу аёлнинг фикри тўғри экани ва ўзи хато қилганини тушуниб етади ва аёлнинг фикрини қабул қилганини билдириб бундай дейди; “Аёл тўғри топди,Умар хато қилди”(Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул борий”китоби).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳудайбиядаги қиссалари бу ишни яна ҳам аниқ шаклда очиб бериши мумкин.Мўминларнинг онаси Умму Салама розияллоҳу анҳо ажойиб тарзда ўз фикрини билдирди. Бу фикрни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабул қилдилар. Шу орқали мушкул ишни ҳал қила олдилар. Бу воқеалар аёл шаънини паст санайдиган, муҳим вазиятда аёлларнинг фикри тўғри эканига шубҳа қиладиганларга энг катта раддия бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбия сулҳини тузганларида келишувнинг айрим бандларида мушриклар томонидан мўминларга зулм қилинди, деб ўйлаган кўп мусулмонларнинг қалблари маҳзун бўлди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узоқни кўра олганлари кейинроқ ўз исботини топди. Сулҳ вақтида эса мусулмонларни маҳзунлик қуршаб олди.Хусусан, ўша йили орзу қилганларидек, умрани адо қилолмасликларини билганларидан кейин қаттиқ тушкунликка тушиб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага қайтмоқчи бўлиб мусулмонларга эҳромдан чиқишни буюрдилар. Лекин мусулмонлар бундай қилишдан тўхтатиб турган қийин руҳий ҳолатда эдилар. Бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни маҳзун қилди. Шунда мўминларнинг онаси Умму Салама кучли мулоҳазали аёл эканлигини исботлаган ҳолда масалани қандай ечиш кераклигини кўрсатиб берди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Курайш мушриклари билан ўртадаги сулҳ ҳодисасини ёзиб қўйгач (бу Ҳудайбия йилида Ҳудайбияда бўлди), саҳобаларига: “Туринглар-да, жонлиқларингизни сўйиб, сочларингизни олинглар”, дедилар. Ровий айтади:”Аллоҳга қасамки, ҳатто бу гапни уч марта айтсалар ҳам улардан бирор киши турмади. Бирор киши турмагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб Умму Салама розияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар ва бўлган ишни унга айтдилар. Умму Салама розияллоҳу анҳо: “Чиқинг-да то туяларингизни қурбонлик қилиб, сартарошингизни чақириб сочингизни қирдирмагунча улардан бирортасига бирор сўз гапирманг”,деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб то ўша ишларни қилмагунларигача бирортасига гапирмадилар. Саҳобалар буни кўришгач, туриб қурбонлик қилишди ва бир-бирларининг сочларини олишди” (Ибн Жарир Табарий, “Тафсир Табарий”китоби). (давоми бор)
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасалари”китобидан.
Зарафшон шаҳар “Баҳор” ва “Геолог”МФЙ отин ойиси Хуршида Худжиярова.