Аллоҳнинг ҳаққини адо этаяпмизми? ( Ёки ҳаққи ҳалол ҳақида.)
Аллоҳ тааллоҳ ОДАМ зотни яратиб уни мукаммал қилди. Бу мукаммал махлуқотига жон ато этиб, жамики яратган имконият ва неъматларидан баҳраманд бўлишни муяссар айлади. Шукронасига унинг амру фармонида бўлишлигини ва амру маъруф , нахи мункарларига итоат этиб юрмоқлигини ҳамда бир кун вақти етиб қазо қилса Аллоҳ олдида юзи ёруғ бўлиб, жаннати бўлиши кераклиги ҳақида зикрларида қайта-қайта таъкидлади. Аллоҳ тааллонинг биз бандаларнинг зиммамиздаги ҳаққи ана шундай. Аллоҳ берган омонат жонини асраб авайламоғимиз лозим. Ўзи берган жонини фақат ўзи қабз этишига ҳақлидир. Ушбу ояти каримада Аллоҳ шундай марҳамат қилади: "Дарҳақиқат Биз инсонни имтиҳон қилгувчи бўлган ҳолимизда ( оталик ва оналик сувлридан) аралаш бўлган бир нутфадан яратдик. Бас уни эшитгувчи, кўргувчи қилиб қўйдик. Дарҳақиқат Биз уни хох у шукур қилгувчи бўлсин ва хох кўрнамак кофир бўлсин тўғри йўлга ҳидоят қилдик... Биз уларни яратдик аъзоларини мустаҳкам қилдик, хохлаган вақтимизда ( уларни ҳалок қилиб ўринларига) ўзларига ўхшаганларни алмаштириб қўюрмиз." Инсон сураси 2_3 ва28_ оятлар.
Ҳақиқатдан ҳам инсон барча махлуқотларнинг заррин тожи ва фазилатлисидир. Аллоҳ тааллоҳ инсонга ақл идрок бериб, кечаю кундуз уни эслашга ва ибодат қилишга ундайди. Аллоҳнинг кароматларининг поёни йўқдир. Бу кароматларининг энг оддийси ва ҳам энг буюги бу инсондир. Бизни яратган, умр берган, ризқлантирган, ақл идрок берган ва ҳаттоки ҳимоя қиладиган Субҳоналлоҳу тааллонинг олдида албатта ҳақларимизни адо этишимиз ҳам фарз ҳам қарздир. Гуноҳ қилмаслик, гуноҳни яширин ҳам ошкорасига қилмаслигимиз лозим. Аллоҳ "Юнус" сурасида :_ "Яъламу ма туъсируна ва ма туълинуна "_ деб марҳамат қилади. Ҳақиқатдан ҳам парвардигор бизни барча ишларимиздан воқифдир. Шунинг учун ҳам кимки Аллоҳга итоат қилиб, уни жазоси ва азобидан қўрқса, уни ҳаққини адо этган бўлади. Гуноҳ ишларга ружуъ қўйса гуноҳга қолиб, ҳаққини адо этмаган бўлади. Аллоҳ томонидан мўминга икки қанот берилган бўлиб, бири қаҳридан қўрқув ва бири раҳматидан умидворликдир. Қаҳридан қўрққан одам , унинг раҳматидан умидвор бўлишга ҳақлидир. Аллоҳ тааллонинг яна бир бандалари зиммаларидаги ҳаққи бу пайғамбарини улуғлаш ва каломи шарифини азиз тутишдир.Расулаллоҳ САВ ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар:_ "Қуръонни ўқинглар, чунки ўқиган қуръонингиз қиёматда сизларга шафоатчи бўлади"_ "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўқиганларингиз ва ўргатганларингиздир".
Қуръонни йиртмаслик, паст жойга қўймаслик, таҳоратсиз ўқимаслик, нопок жойга қўймаслик, узоқ муддат ўқимай қўймаслик, _буларнинг барчаси Қуръонни эъзозлаб, унинг йўл_йўриқларига риоя қилиб, мукаммал тажвид усулида тиловат қилиб, азиз тутмоғимиз кераклигидан далолат беради.
Мусо алайҳисалом даврларида Тавротни қўлдан туширсалар етти кун рўза тутиш каффороти белгиланган экан. Шундагина Аллоҳнинг ҳаққи адо бўлган.
Биз мусулмонларга ҳам Қуръонни қўлдан туширилса тезда қўлимизга олиб , авайлаб ўпиб бошимизга қўйиб Аллоҳдан истиғфор сўраш буюрилган. Қуръоннинг тавофи уни асраб авайлаб юқорироқда қўйиб уни чиройли тиловат қилмоқликдир ва унга амал қилмоқликдир.
Аллоҳ йўлида эҳсон қилиш, закот бериш, садақа бериш _бу жамики молу _мулку жону танингизни тозалаш, барокатли бўлишининг Аллоҳ паноҳида бўлишнинг бир оқил йўлидир. Ҳар бир мусулмон зулм ва бедодликни олдини олишга уринса, иймону эътиқодини мутаҳкамласа, эзгу ишларни кўпроқ қилишга ҳаракат қилса намозу рўзасини вақтида адо этса, икки дунё саодатига эришиб у дунёда ҳам, бу дунёда ҳам Аллоҳ таалло нури мунавваридан баҳраманд бўлади. Ҳар бир мусулмон ўзи яшаётган жамиятдаги аъзоларга нисбатан "мусулмончилик" қоидаларига риоя қилиши, жамият равнақи ва тинчлигига ҳисса қўшиши лозимдур. Аллоҳ иноятлари га шукроналик ҳисси билан яшамоғи лозимдур.
Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳу барокатуҳу.
Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Г. Ваҳобова.