"Фатво беришга шошилманг! ".
Фатвони аслида Муфтий ҳазратлари ҳамда уламолар кенгаши томонидан диний ва ижтимоий масалалар ҳукмини баён қилишдадир.Фатво масаласи Ўта маъсулиятлидир.Фатво ҳалол ва ҳаром, савоб ва гуноҳ,каби масалалар билан боғликлиги сабабли унинг маъсулияти ва жавобгарлиги жуда каттадир.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло айтадики:"Агар билмайдиган бўлсангиз зикр аҳлидан сўранг" Наҳл сурасининг 43-оятида.
Биз аёллар ишдами, кўча куйдами ёки марака, мавлудларда юрамиз ҳар хил дин ва шариатга таълуқли саволарни эшитамиз ва унга билиб билмай жавоб ҳам бераверамиз кўпгина аёлларимизда шу ҳолатлар учраб туради.Билмайдиган саволларга билмайман деб жавоб беришимиз керак.Ўз фикримиздан келиб чиқиб гапирадиган масала эмас бу фатво Пайғамбаримиз Муҳаммад соллолоҳу алайҳи вассалламдан шундай ҳадис келган: "Фатвога журъатли бўлганларингиз -дўзахга журъатли бўлганларингиздир" (Имом Доримий ривояти) яна (Имом Моликдан раҳимуллохдан) 50 та масала сўралганда биттасига ҳам жавоб бермаган эканлар сабабини сўраганларида:"Жавоб берувчи ўзини аввал дўзахга солиб кўрсин, халос бўлишга кўзи етса сўнг жавоб берсин" деган эканлар.Ҳозирги кунда алҳамдулилаҳ шариатимизга динимизга мукаммал илмга эга бўлишлигимиз учун Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини "Зикр аҳлидан сўранг" китоблари бор. Ҳамда халқимизни қийнаб юрган турли диний масалаларга саволларига жавоб бериш учун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузурида" Фатво маркази "очилди ва "Фатволар тўплами" китоблари нашрдан чиқди. Шу китоблардан билим олсак Нур устига аъло нур бўларди. Бир донишманддан сўрабдилар бир ўғлим ва бир қизим бор қайсисини ўқитай, лекин бир тасини ўқитишга қурбим етади деганда: Донишманд қизингни ўқит, ўғлингни ўқитсанг бир кишини ўқитган бўласан, қизингни ўқитсанг жамиятни ўқитган бўласан у она бўлади фарзанд тарбиячиси бўлади дебди.
Биз аёллар аввалам бор оиламиз фарзандларимиз жамиятимиз учун илимли маърифатли бўлишимиз даркор.Улуғ алломаю уламоларимиз, ҳатто пайғамбарларимиз ҳам азизу мўътабар оналаримиздан туғилганлар. Аёлларимиз илму маърифатли бўлсагина бидъату хурофотлардан чекланадилар.Фатво масаласида ҳам хушёр турардилар.
Қизилтепа тумани "Яшнаобод" маҳалласи отинойиси Зилола Абдуллаева.