Ҳаётда мақсадли яшайлик.
Бизга Исломни неъмат қилиб берган Аллоҳга ҳамду-санолар ва Оламларни нурга тўлдирган Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламга дуруду- саловатлар бўлсин. 2023 йил 6-феврал куни Туркиянинг жанубий шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олганларни, катта талофатлар кўрилгани муносабати билан Дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи, чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик билдирамиз. Бизнинг вилоятимиз Навоийнинг барча, масжидларида, ҳар бир ҳожилар, имом хотиблар, отинойларнинг уйларида хатми Қуръон тиловатлари давом этмоқда. Бу фалокат оқибатида вафот этганларга Аллоҳ таолодан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳилларига сабр матонат ва жабрланганларга офият тиланмоқда. Ҳарсонияда бу дунёни кимдир тарк этади. Ушбу навбатда биз ҳам бормиз, лекин ўзимиз англаймиз. Биздан олдин қанча инсонлар борлигини ҳам билмаймиз. Охирги навбатга ҳам ўта олмаймиз, навбатдан ташқарида ҳам чиқа олмаймиз. Навбатдан қочишнинг иложи йўқ. Навбатда турар эканмиз, Ҳаётда мақсадли яшашимиз, Аллоҳни рози қилишимиз, умримизни қадрлаб, ундан унумли фойдаланишимиз, Эътиқодли бўлишимизни, ибодатларни маҳкам тутишимиз, инсонларга яхшилик қилишимиз ва энг кераклиси охират диёримизни обод қилишимиз шартдир. Зилзила, ер силкиниши Аллоҳ таолонинг белги, оятларидан бири бўлиб, бандаларга охиратни эслатиш, аламли азобдан огоҳлантириш ва уларга заифликларини сездириб қўйиш учун содир бўлади. Инсон ер силкинган пайтда заифлигини, ожизлигини Аллоҳ таолонинг ёрдамига муҳтожлигини ҳис қилиб, ўзини англаб, янада ҳушёрроқ бўлиб солиҳ амалларни кўпайтиришни, Аллоҳни кўп зикр қилиб, хатолардан тавба қилиши керак. Аллоҳ барчамизни ўзи паноҳида асрасин.
Кармана тумани "Деҳқон" мфй
отинойиси Якубова.С.