ЎЗБЕК ХАЛҚИ - САХИЙ ХАЛҚ Дўст ва қардош турк халқнинг ушбу қайғусига ўзбек ҳалқи, чин қалбдан шерик эканини билдириб, ўз ёрдамини бериб келмоқда. Ўзбекистонда бошланган хайрия акцияси кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.Ўзбекистонда жами 92 тонна инсонпарварлик ёрдами, 46 тонна тиббий буюмлар ва дори- дармонлар, 46 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, иситиш мосламалар ва бошқа маҳсулотлар йиғилган ва жўнатилган. Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди ташаббуси билан турк халқи бошига кулфатда кўмак бериш учун, энг зарур нарсаларни Туркияга гуманитар ёрдам тўплаш марказига топширган эдилар.(10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни) . Ўзбекистондан борган ошпазларимиз эса хар куни, олтита катта қозонларда қардошларимизга ош улашишдилар. Сардор Рахимхон ўз жамоаси билан вайроналар орасида юриб улар билан биргаликда, жасад топилса далда бўлиб, тирик чиқганини хурсандчилигига шерик бўлиб, улар билан ёнма- ён ёрдам бермоқда. Санъат ходимларидан бир гуруҳи эса маблағларидан эҳсон қилмоқдалар. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси,195- оят) . Ўзбекистондан жўнатилган қутқарувчилар гуруҳи эса туну-кун ҳар дақиқани ғанимат билиб, кимнидир охирги нафас олишидир , кимнидир охирги нажот топишидир -деб ҳаётларини хаф остига қўйиб тиним билмай ўзи вазифаларини бажариб келмоқдалар.Тирик қолганларни қутқариш учун муҳим бўлган 72 соат ичида бизнинг қутқарувчилар ўзларини, Ўзбекистоннимизни хақиқий қардош турк халқига дўстлигимизни ёруғ юз билан хизмат қилиб оқладилар. Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Спикерт Мустафо Шентоп зилзиладан жабрланганларга иссиқ таом тарқатаётган Ўзбекистонлик кўнгиллилар чодирини зиёрат қилиб, барчаларига миннатдорчилик билдирди. Туркиядаги зилзилада вафот этгани хақида хабарлар тарқалган Ўзбекистонлик аёл вайроналар остидан омон чиқди ва Президентимизга, барча кўмаклашганларга ўз миннатдорчиликни билдирди. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади",( Олиш Имрон сураси,134-оят). Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо