Бугуннинг долзарб муаммоси

14-02-2024, 16:00 admin Мақолалар 262

Бугуннинг долзарб муаммоси
  Оила жамиятнинг кичик бир бўғини ҳисобланади. Оилалар тинч ва мустаҳкам бўлса, жамият гуллаб яшнайди, равнақ топади. Аксинча бўлса-чи?....
  Инсоният яралгандан буён Аллоҳ таоло уларни ҳалол йўл билан никоҳланиб, ер юзида ҳаётни давом эттиришга тарғиб қилади. Қуръони Каримда эр-хотин ўртасидаги гўзал муносабат шундай тасвирланади; “Улар сизлар учун – либос, сизлар улар учун – либосдирсиз” (Бақара сураси, 187-оят)
  Бу оятдан шундай ҳикматни англаб етамизки, эр-хотин никоҳдан кейин яшаш давомида бир-бирларидаги айб-у нуқсонларини яшириб, сабр ила оила сирларини ташқарига чиқармай, аҳил-иноқликда, муроса-ю мадора ила яшашлари, ўзаро муҳаббатли бўлишлари Аллоҳ розилигини топишларига сабаб экан. Оила мустаҳкамлигининг энг муҳим асоси – эр-хотин ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя қилишларидадир.
  Афсуски, бугунга келиб мусулмон оилаларида парокандаликнинг авж олаётгани қалбларни ларзага солади. Динимизда никоҳланиш ва оилани сақлаб қолишга қаттиқ тарғиб қилинса-да, кўплаб оилалар бунга амал қилишдан бош тортиб, ўз нафсларининг қулига айланиш оқибатида тузалмас хатоларга йўл қўймоқдалар. Натижада юзлаб болаларнинг тирик етим бўлишига, келажак авлод ҳаётининг катта хатарга юз тутишига сабаб бўлмоқдалар.
  Бу ҳолат Аллоҳ таолонинг берган неъматларига ношукрликдан бошқа нарса эмасми?!
  Идеал ҳаёт бутун оила аъзолари биргаликда эришадиган муҳитдир. Оиланинг энг таянч нуқтаси, ҳалқасининг ўқи бу – онадир. Аёлнинг оилада ўрни беқиёсдир. Ўтмишда оналаримиз ҳаёли, шукрли, сабрли бўлишган. Қанча-қанча меҳнат – машаққатлар, мусибатлар, ҳижронлар қаршисида ўзларининг тоғдек матонатларини намоён қилиш билан фарзандлар тарбияси ва келажаги учун бутун умрлари, жонларини тикканлар!
  Бугун-чи? Аллоҳ барча неъматларини батамом қилиб берганига қарамай арзимас икир-чикирлар, бўлар-бўлмас гаплар, ҳою-ҳаваслар, нафсларининг хоҳиш-истакларига қул бўлиб, жамият илдизига тузатиб бўлмас жароҳат етказаётганларини наҳотки сезмасалар?
  Ажримларнинг жуда кўпига қайнона-келин муносабатида зиддиятлар сабабчи экани сир эмас, албатта.
  Аёлларга мурожаат қилиб айтаманки, бу дунёнинг ўткинчи эканини унутмайлик!
  Аллоҳ ҳузурида ҳар бир амалимиз учун ҳисоб-китоб қилиниб, мукофот ёки жазо орқали тақдирланишимизни билиб яшасак, бундай аянчли ҳолатлар анча камайган бўларди, иншаа Аллоҳ.
  Аёллар ислоҳ бўлса, бутун жамият ислоҳ бўлади. Бунинг учун диний ва миллий қадриятларга қайтишимизнинг вақти келди. Кўзимизни очайлик, АЗИЗЛАР!
 Зарафшон шаҳар “Наврўз” ва “Олтин водий”МФЙ отинойиси Аҳамиятова.С.А.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш