#Мақола
Ёшлар маънавиятини оширишда китобхонликнинг ўрни
“Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ш.Мирзиёев
Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади. Кейин эса мактабга боради. Жамоада ўзини қандай тутишни ўрганади. Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. Инсон камолоти ва билимининг манбаи китоб билан боғлиқ. У инсонни комиллик сари етаклайди. Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма фарзандларимизнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди.
Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Бола тарбиясида унинг ўрни муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгилаб берилган вазифалар ўзининг долзарблиги билан муҳим аҳамият касб этади. Чунки китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган таъсирчан фаолият олиб бориш орқали аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилди.Китоб ўқувчида дунёни англаб олишда кўмак бериш билан бир қаторда унинг илмий, маънавий дунёқарашини шакллантиради, ижобий характерни таркиб топтиради, хаёт ва турмуш зиддиятларини қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатади. Бу хислатларни эгаллаб олган ҳар бир ўқувчи юксак маънавий тафаккурга эга бўлган, шахс бўлиб камолга етади.
Зеро, китоб авлодлар занжирини мустаҳкамловчи маънавий меросдир.У инсон руҳига таъсир этиб, уларни маънавий-ахлоқий камолотга етаклайди, ҳиссиётига таъсир этади ва билим олиш билан бирга ўқувчига завқ бағишлайди ҳамда ақлни чархлаб, уни тарбиялайди.
Дарҳақиқат, Китоб – тафаккур қаноти. Бу қанот мустаҳкам бўлса, юксак кенгликлар сари интилишдан толмайди. Китобга бўлган қизиқиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Ҳар бир инсон китоблар орқали унинг маънавий хазинасидан, чексиз имкониятидан иложи борича кўпроқ фойдаланиб, ўзининг, ўзгаларнинг ҳаётини мазмунан бойитиши мумкин. Китоб-руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш нафақат бизни маънан юксалтиради, балки жаҳонга танитади, эзгуликка етаклайди.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари «Китоб - беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи» дея таъкидлаган бўлса, соҳибқирон бобомиз Амир Темур «Китоб - барча бунёдкорлик, яратувчилик ва акл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир» дея уқтирган.
Қизилтепа тумани “Тожикон”маҳалласи отинойиси: Раъно Мажидова