Ибратли аёл.

4-02-2024, 00:59 admin Мақолалар 150

Ибратли аёл. Бир куни рамазон ойида ифтордан қайтаётиб Бир аёл билан суҳбатлашиб қолдим. У мендан сизлар қийналиб қолган кишига ёрдам берасизлар -а? деди. Мен ҳа дедим.Ундай бўлса менинг бир жияним бор ,улар менинг дала ҳовлимда туради шуларга ёрдам бериб туринглар -деди, Мен хўп дедимда эртага бораман деб ният қилиб қўйдим. Эртаси кун кечга яқин шу оиладан хабар олгани бордим. Мени озғингина, бир қўли йўқ ёш бир йигит кутиб олди ва опа кираверинг келинингиз ошхонада эди, -деди. Мен уйга кирдим у ерда бир қиз ва бир ўғил бола ўтирган экан. Мени кўриши билан ўрнидан туриб саломлашдида, ая, ая бизникига меҳмон келди деб, аясини чақирди. Ошхонадан истараси иссиққина, чиройлигина бир аёл чиқиб келди.Тинчликми опа кеч бўлганда йўқлаб келибсиз -деди. Мен унга кеча холаси билан гаплашганимни айтиб, сизларга ёрдам бермоқчиман дедим ва 500 минг пул ва болаларга олиб келган ширинлик ва меваларни унинг қўлига тутказдим.У жуда хурсанд бўлиб мени дуо қилди, ва ўзини Озода деб таништирди. Тик турмай ўтиринг деб жой кўрсатди ва "Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргаман"- деган ҳа опа деди. Ёнимга келиб ўтирди ва бундан 8 йил илгари Аллоҳнинг синовига учрагани ҳақида гапира бошлади: Бундан 8 йил аввал 18 ёшга кирган вақтимда уйимизга жуда кўп жойдан совчилар кела бошлади. Аллоҳнинг тақдири билан ана шу турмуш ўртоғим билан унаштиришди.Шундан сўнг бу киши Тошкентга ишлагани кетдилар. Тўйимизга 1 ой қолганда Аллоҳнинг изни билан Тошкентдан ёмон хабар келди." Азизни қўлини аппарат олиб кетибди, энди у бир умрга ногирон бўлиб қолди" -дейишди. Шундан кейин менга ҳар хил ақл ва гап ўргатувчилар кўпайди. Бири энди нима қиласан деса, иккинчиси тўйни қайтар дер эди.Уйимдагилар эса жим ҳеч нарса демас, ўзларини гўёки ҳеч нарса бўлмагандай тутар эди.Мен эса ўзим билан ўзим гаплашиб, кўрмасам ишонмайман дер эдим. Шундай қилиб бир хафта ўтиб Азиз ака ҳам уйларига келдилар деб эшитдим. Орадан 2 кун ўтиб у кишини оналари бизникига келдилар ва она билан бир нималарни гаплашиб кетдилар. Шундан кейин онам мени ёнларига чақириб, ерга қараб жим турдиларда "ҳамма гап сенда, сен нима десанг шу" дедиларда ўрниларидан туриб кетдилар. Мен эса ўзим билан ўзим гаплашиб, нима қилсам тўғри бўлади, деб ўзимга -ўзим қайта -қайта савол бердим. Бирдан хаёлимга намоз ўқиб Аллоҳдан ёрдам сўраш кераклиги келди, туриб 2 ракат намоз ўқидим ва "Аллоҳим хайрлисини ўзинг билгувчисан " деб дуо қилдим. Шундан сўнг миямга, Агар сен бу йигитни ташлаб бошка бир йигитга турмушга чиқсанг, унинг ҳам шундай бўлмаслигига ким кафолат беради деган бир фикр келди. Шундан сўнг шу фикримга қатъий туриб Азиз акага турмушга чиқдим . Аллоҳнинг изни билан бир йилда қиз фарзандли бўлдик.Орадан 3 йил ўтиб ўғил фарзандли бўлдик. Ҳозир 2 фарзандни ота-онаси бўлиб, қайнота-қайнонам, эл оғайниларни ёрдами билан биргаликда яшаб юрибмиз деди. Озода билан хайрлашиб йўлда келаяпман ўйлай бошладим, ҳозирги кунда қанчадан -қанча оилаларда арзимас гап сўз ва арзимас нарсалар туфайли турмушидан ажраламан деб турган ёшларга Озодадан ибрат олинг дегим келди. Рамазон ойининг охирги кунларида уй қураётган фирмачилар томонидан бу оилага 1 хонали уй эҳсон килинди. Ҳақиқатдан Аллоҳнинг бизга Қуръонда билдирганидек, "Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хуш хабар бордир".(Юнус сураси,62-оят.
Зарафшон шаҳар "Алишер Навои" мфй ва "Янги Зарафшон" мфй отинойиси М.Мелиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш