ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ.
Бундан икки аср аввал ислом дунёси "Ваҳобийлик" деган балони бошидан кечирди. Ваҳобийлар оқими Саудия Арабистони, Ҳижоз ўлкасида пайдо бўлди. Аслида бу Ғарбнинг сиёсий фитнаси бўлиб,мақсадлари Ҳижоз ерларини Усмонли турк салтанатидан ажратиб олиш эди.Араб қабилаларини бир-бирига гиж-гижлаб қўйган ғарб ўз маслакларига хизмат қилдириш учун Сауд қабиласини танлади ва Муҳаммад ибн Ваҳҳоб уларга йўлбошчи бўлди.
Ваҳобийлар ҳар бир асори атиқалар, табаррук нарсаларни ширк деб ҳукм чиқардилар ва му қаддас шаҳарлар Маккаи мукаррама, Мадинаи мунавварага малахдек ёпирилдилар. Каъбапўшни олиб ташладилар. Нимаики табаррук нарсалар, жиҳозлар, тилла безакларни таладилар.
Мадинадаги Бақеъ қабристонини текислаб ташладилар. Саҳобаи киромлар, ҳатто Росулуллоҳ саллолоҳи алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳҳароларининг қабрларини текислаб ташладилар.
"Одамлар сиғинаяпти" деган баҳонада ҳатто Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабрлари ва барча қабрларни текислаб ташладилар. Уҳуд жанги шаҳидларининг қабрлари ҳам ваҳший ваҳобийлар томонидан текислаб ташланди. Ҳатто ҳазрат Усмон зуннурайн ўз қўллари билан эккан ўн уч асрлик хурмо дарахтини ҳам одамлар сиғинади деб кесиб ташладилар.
Ваҳобийларнинг ақидасида тариқатга ва табаррукка ширк деб қарашади. Шунинг учун уларда беданасифатлик, яъни "мусулмон киши қаерда яшаса ўша ер унга ватан" дейишади. Ватаннинг муқаддас ва табарруклик ҳиссиётидан ваҳобийлар мосуво гуруҳ.
Ваҳобийлар ҳужумигача ҳамма табаррук қабрлар белгилик ва аниқ эди.
Ҳозирда энг кўп миршаблар турадиган жой, бу Бақеъ қабристонидир. Зиёратчилар ширк амаллар қилиб қўймасин учун ҳушёр туришади.
Ваҳобийлар Пайғамбаримиз САВ. қабрларини текислаш режасини ҳам тузганларида мўжиза рўй берди. Росулуллоҳ САВ бир кечада бир неча дунё уломоларининг тушларига кирдилар. Дунё уломолари бирлашдилар ва бу офатни олди олинди.
Лекин улар қабр атрофини шу қадар маҳкамлаб ташладиларки, у ерга киришни иложи йўқ эди.
Усмонли халифалар даврида, худди Каъбани супургандай, Росулуллоҳ САВ. қабрларини ҳам ўзлари супуриб- сидирар, ҳатто чанг энган супургини табаррук санаб ўзларида сақлар эдилар.
Бугун энди ваҳобийлар қолмади. Қолмади эмас, улар энди буқаламундай ўз рангларини, яъни номларини ўзгартиришди холос. "Салафийлар". Аслида сохта салафийлар. Ўзларининг эски ваҳобийлик ақидаларини тарғиб қилиб келмоқдалар.
Бу ҳаракатларнинг салбий таъсироти Марказий Осиё минтақасига ҳам етиб келиш хавфи мавжуд. Чунки дунё сиёсий ҳаракати жараёнлари нигоҳи Ўрта Осиё, айниқса марказий Осиё гавҳари бўлмиш бизнинг Ватанимизга қаратилган. Бунга яқин тарихимизда юртимизда кечган нотинчликлар мисол бўла олади. Нима учун бунга ўхшаш сиёсий ҳаракатлар бизни юртимизни кўзлайди. Чунки бу диёрдан саноғига етиб бўлмайдиган улуғ алломалар, пиру муршидлар, олимлар, шайхлар, авлиёлар, файласуфлар етишиб чиқиб, азалдан ислом тараққиёти маркази бўлиб келган. Эътиқод мусаффолиги, соф ақида бизнинг уламоларимиз саъи ҳаракатлари туфайли Росулуллоҳ суннатларига мувофиқ бардавом бўлиб келмоқда. Бузғунчи ақидапараст оқимларга эса табиийки бизни тинчлигимиз асло ёқмайди. Биз бу балонинг юртимизга кириб келишини олдини олишимиз, эҳтиёт чораларини кўришимиз шарт. Зеро Муҳаммад Исмоил ал Бухорий айтганларидек нажот фақат илмдадир. Ёшларимизнинг илмий савияси қанчалик мустаҳкам бўлса, бундай сиёсий ўйинларга эврилиб қолмайди. Шундагина тинчлигимиз барқарор, халқимиз фаравон, осойишта ҳаёт ва шукроналикда яшаймиз иншааллоҳ.
Дунё ИШИД (Ироқ-Шом ислом давлати) деган балони кўрди. Аслида бу Ироқ-Шом ислом дўшманлари эди. Улар фақат мусулмонларни ўлдирди. Уларнинг йўллари ботил эканлигини айтган уламоларни масжидларда намоишкорона сўйдилар. Бағдоддек шариф шаҳарлар вайронага айланди. Ахири дунё уламолари бирлашиб, уларга қарши очиқ хат йўллаб, уларни ислом давлати эмас, бир тўда каллакесар жиноий гуруҳ эканлигини баён қилиб, дунёга эълон қилдилар.
Хулоса шулким, Сўфи Оллоёр демишлар-"Ақида билмаган шайтона элдир. Юз йил ибодат қилса, елдир".
Навбаҳор тумани "Арабхона катта" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳазрат ИСМОИЛ.
https://t.me/beshrabotuz