ТАСБЕҲ

25-01-2024, 21:12 admin Мақолалар 167

ТАСБЕҲ.
Тасбеҳ айтиш ёки, Субҳаналлоҳ, дейиш мусулмон кишининг кундалик амалларидан ҳисобланади. Луғатда, Тасбеҳ,, сӯзи улуғлаш, Субҳаналлоҳ, дейиш зикр, намоз маъноларини англатади. Қуръони каримда "Бас, тунга кириш пайтингизда ҳам, тонгга кириш пайтингизда ҳам Аллоҳни зикр этинг" дейилган ( Рум 17). Тасбеҳ айтаётган, яъни, "Субҳаналлоҳ" деб айтадиган киши қалбида унинг маъносини англаб, Яратганининг улуғлигидан қӯрқув ва ҳайрат ҳосил бӯлиши лозим. Тасбеҳ айтувчи ӯтирган бӯлса қиблага юзланиши, бошини қўйи эгиб, вазмин ва виқорли, хокисорлик ва хушуъ билан ӯтириши афзалдур. Тасбеҳни таҳоратсиз ҳолда ҳам айтиб юрса бӯлади.Тасбеҳ айтганда овозни баланд кӯтармайди, ӯзи эшитадиган, қилиб ёнидаги одам эшитмайдигон ҳолда айтиш лозим. Тасбеҳ айтишни муайян вақти йӯқ. Уни барча вақтларда айтиш жоиз. "Росулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳни барча вақтларда зикр қилар эдилар" ( Имом Муслим ривояти). Жимоъ ва хутбадан бошқа вақтда, ҳожатхона ва ифлос жойлардан бошқа жойларда тасбеҳ айтса бӯлади. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) тонг отганда кеч кирганда тасбеҳ айтишга тарғиб қилиб "Ким тонг отган ва кеч кирганда юз марта" Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,, (Аллоҳ барча нуқсонлардан пок, Унга ҳамд айтаман) деса, Қиёмат куни ҳеч ким ундан яхши нарса билан келмайди. Фақат у айтганидек ёки ундан кӯп айтган киши ундан яхши нарса билан келиши мумкин" (Имом Муслим ривояти).
Хатирчи туман Самарқанд мфй отинойиси Раимова Самия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш