ЧИНАКАМ РОҲАТ ЖАННАТДА.

5-01-2024, 22:05 admin Мақолалар 138

ЧИНАКАМ РОҲАТ ЖАННАТДА.
Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим.
" Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат- машаққат тортиши учун яратдик "(Балад, 4).
Ҳақиқатдан ҳам бу синовли дунёда инсон ҳаёти рохатдан кўра кўпроқ меҳнат ва машаққатдан иборат. Ўзингиз уйлаб кўринг дунёни барча лазатларига эришсангиз ҳам, барибир рохатлана олмайсиз.Масалан бирор бир яқинигиз, айтайлик фарзандингиз сафарга кетса кўнглиз хотиржам бўладими? Албатта йўқ. Демак, Жаннат муяссар бўлишидан олдин роҳатга эришиб бўлмайди. Бу дунёда яшар эканмиз, безоталик, хавотир, фитна, кутилмаган ҳодиса, мусибат, фалокат, касаллик, ғам, хафалик ва ноумидлик каби қатор ходисалар содир бўлаверади.Жаннатда эса булар содир бўлмайди, абадий роҳат мужассам. Имом Аҳмад ибн Ҳамбалдан:" Роҳатга қачон эришамиз? "деб сўрашганида, у зот:" Қачон қадамингни жаннатга қўйсанг ўшанда роҳатга эришасан ", деб айтдилар.
Ривоят қиладилар бир онанинг омонатдор ўғли бўлган экан. Онаси уни кечанинг охирги учдан бир қисмида уйғотар экан. Ўғли" Онажон, бир оз роҳат қилиб ухлайин", деса, онаси: " Мен ҳам сенинг роҳатланишинг учун уйғотмоқдаман- да, қачон жаннатга кирсанг, ўша ерда чинакам роҳатланасан", дер экан.Дунё хавасига қул киши бемордир. Дунёга муҳаббат қўйиб роҳат деб билган киши улкан хато қилибди. Молнинг ҳалолининг ҳисоби, ҳаромининг азоби бор.Шерият султони Алишер Навоий бобокалонимизнинг ушбу ўгитларига диққат қилинг: " Олам асбобидин ўт, гар истасанг кўнглингни жамъ - Ким, паришонлиғдин ўзга етмас ул асбобдин". Яъни: Кўнглинг хотиржам, сокин бўлишини истасанг, бу дунёнинг беҳуда ҳою ҳавасидан воз кеч. Чунки у ғам- ташвиш, паришонликдан бўлак нарса келтирмайди ".Ҳаёт мана шундай яратилган. У охир- оқибат тугаб томом бўладиган лойқа ичимлик бўлиб, унда бирор нарса абадий эмас. Дунё берилган неъмат, азоб, қийинчилик, кенгчилик, тўкинчилик, бойлик ва камбағалликдир.
" Сўнгра ( бандалар) ҳақиқий хожалари - Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукум қилиш Унинг ўзигагина хосдир ва У жуда тез ҳисоб - китоб қилгувчидир " (Анъом, 62).( манбалар асосида).

Армижон жомеъ масжиди имоми: Орифжон Наимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш