БИРОВГА ОЗОР БЕРИШ МУСУЛМОН КИШИГА ЖОИЗ ЭМАС.

5-01-2024, 21:57 admin Мақолалар 189

БИРОВГА ОЗОР БЕРИШ МУСУЛМОН КИШИГА ЖОИЗ ЭМАС. Бизнинг динимизда зўравонлик, бузғунчилик, қароқчилик, бегуноҳ инсонларни қонини тўкиш, ноҳақ одам ўлдириш, нафақат инсонларга, ҳатто бирор жонзотга ҳам озор бериш қатъиян тақиқланади. Қуръони каримнинг кўп оятларида ҳам шу ишларни қилган инсонларга қаттиқ жазолар муқаррарлиги таъкидланади. Зеро, имон келтирган, солиҳ амаллар қилган ва гуноҳлардан тийилган мусулмонлар Аллоҳнинг дўстларидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аллоҳ (эса) мўминларнинг дўстидир" (Оли Имрон, 68). Ҳадиси қудсийда бундай келган: "Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, ҳақиқатда унга қарши уруш эълон қиламан" (Имом Бухорий) Озор турлича бўлади: ўлдириш, уриш, ҳақоратлаш, мазах қилиш, лақаб қўйиш ва дўстлар орасини бузиш кабилар озор ҳисобланади. Мўмин- мусулмонга озор бериш Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам) га азият етказиш кабидир. Пайғамбаримизга озор бериш эса, Аллоҳ таолога азият етказиш ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Набий (солаллоҳу алайҳи ва саллам):" Аллоҳнинг наздида дунёнинг йўқ бўлиб кетиши, мусулмон кишининг ўлдирилишидан енгилроқдир", дедилар"(Имом Насоий), Беозорлик буюк фазилатдир. Ҳар бир мўмин киши шу сифат билан зийнатланиши зарурдир. Ҳақиқий мусулмон киши ҳатто ўзга диндаги шахсларга ҳам жабр, хиёнат қилмайди. Кези келганда уларга ҳам, уларга иззат-икром кўрсатади "Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: "Ким аҳдлашган ғайридинга зулм қилса, ё унинг обрўсини тўкса, ёки унга тоқатидан ташқари нарсани юкласа, ёҳуд ундан бирор нарсани унинг розилигисиз олса, қиёмат куни мен унинг хусуматчиси бўламан" (Имом Абу Довуд). Ғайридинга қилинган зулм шунчалик бўлса, мусулмонларга қилинган зулмни жазосини тафаккур қилиб кўришимиз лозим. Мўмин- мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ҳимоясидадир. Қуръонда бундай келган: "Албатта, Аллоҳ имон келтирганларни мудофаа қилур..." (Ҳаж, 38). Шундай экан биз ҳеч бир инсонга, ҳатто жонзотга ҳам озор етказмаслигимиз лозим. Ҳаммамиз ҳам бу ўткинчи дунёда меҳмонмиз Аллоҳ ато этган умримизни солиҳ амаллар билан ўтказиб Аллоҳни ризолигига эришайлик. Ҳар биримиз Аллоҳ севган, дўст тутган бандалардан бўлишлигимизни Аллоҳ насиб этсин. "Азамат" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш