Меҳмон атойи Худодир.
Меҳмон келса дафни балодир,Худодир бандага айни атодир.
( Сўфи Оллоёр.)
Аллоҳ таоло инсоннинг тафаккурини кенг қилиб яратган бўлсада бандачилик жиҳатидан кўпгина ҳолларда ақли ноқислик қилиб калта ўйлайди ва кеч бўлсада қилган хатосини англайди. “Мен ҳам хатоимни анчагина кеч англадим.Силаи раҳмни билмайдиган қизғанчиқ келин бўлган эканман “- дея ҳикоясини бошлади Болжон келин. Мен уни пушаймонликларини бошқа келинларга ибрат бўлиши учун оққа кўчирдим. “Қайнонамнинг ёлғиз ва эрка келини эдим.Уйимизга кўп меҳмон келар эди. Қайнонамнинг олти қизи ва бир ўғли бўлиб, рахматли уларга чиройли тарбия берган эдилар.Қайнонамни болаларидан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Қайнсингилларим тез-тез оналаридан хабар олар эдилар.Бу эса менга сира ёқмас дастурхон тузаш ва улар учун пишир-куйдир қилишга эринардим.Меҳмон бўлиб келган қайнсингиллар қараб туришмас ёрдам беришар, лекин барибир ҳам уларни ташрифлари менга малол келарди. Турмуш ўртоғим эса уларни кўриб яшнаб кетардилар.Оилада ҳамма нарса етарли эди.Лекин уларни шунчаки кутиб қўл учида кузатганман.Қизлар бир- биридан гўзал ва одобли эдилар,ҳеч билдирмасдан билмасликка олиб келиб кетардилар. Қайноном рахматли бўлганларидан кейин қадамларини узиб кетишди.Мана анчадан бери бизникига меҳмон келмай қўйган, файз-барака йўқ.Баъзида турмуш ўртоғим Омонжон билан дастурхон безаб болаларга:” Бугун аммаларингиз келади”,- деб айтамиз.Қизларим иккаласи ҳам уларни соғинадилар. Афсус мен уларни кўнгилларини қолдириб,хафа қилганман.Ҳурматли сингилжонларим қачондир ушбу мақола қўлингизга тушса,ўқиб мен нодонни кечиринглар.Кибр ва худбинлигим мени чалғитган экан.Меҳмон атойи Худо дейдилар. Мени кечирсангизлар уйимга меҳмон бўлиб келинглар.Албатта рахматли қайнонамни руҳлари шод бўлади. Қайнонамнинг уйларидаги ўша хонтахтага оппоқ дастурхон ёзиб ноз- неъматлар билан безаб қўяман! Сизлардан кечирим сўраб Болжон янгангиз”.
Ҳа азизлар! Бу пушаймонлик албатта Болжон келин тарбия топган оилада диний- ахлоқий тарбиянинг етишмаслигининг аччиқ самарасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам силаи раҳм, қариндошлик ришталарини узмаслик ўзаро меҳр – муҳаббатни кучайтириш тўғрисида башорат бериб: “Кимни ризқу - рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”- деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Биз ҳар бир амалимизда Росулиакрам алайҳиссалом ўгитларига ихлос билан амал қилар эканмиз, ҳеч қачон ўтган умримизда пушаймонлик бўлмайди.
Навбаҳор тумани Навкар маҳалласи отинойиси Сабоҳат Самиева