Меҳмон атойи худо...
"Эй, одам фарзанди, агар уйингга меҳмон келмай қолса, Парвардигорга
" Лаънати шайтон ёмонлигидан Ўзинг сақла" , дея илтижо қил".
Ҳадиси Қудсийдан.
Биз ўзбекларни меҳмондўст халқ дейишади. Аслида ҳар бир халқ ўзини шундай атаса керак, менимча. Чунки ҳар гўшада ҳар хил меҳмондўстлик мавжуд.Юртимизда ҳам қайси вилоятга борманг,ўзига хос, чиройли меҳмон кутиш одоби бор. " Меҳмон атойи худо" деб топган- тутганини дастурхонига тўкиб, меҳмоннинг кўнглини овлашга сарфлайди.Чунки, улар аллоҳ таолога тақво қилган инсонлар. Улар гарчи мадрасаларда таълим олишган бўлмаса ҳам , Ҳадиси Қудсийни ёдлаб олишган. Ундаги Яратганнинг ҳар бир буйруғини дилларига жойлашган. Улар Аллоҳ таолонинг : " Эй, одам фарзанди! Сен ҳузурингга келган Менинг меҳмонларимни сийла, Мен ҳам ҳузуримга келган сенинг меҳмонларингни сийлайман"
деган буйруғини ихлос билан бажо келтиришади.Шунданми , халқимизда меҳмон кутиш одоби хусусида жуда кўп ва хўп ривоятлар мавжуд.
Ривоят.
Бир чавандознинг жуда севган ва довруғи оламга кетган тулпори бўлар экан. Тулпорга ҳарчанд катта нарх қўйилсада, ҳеч кимга сотмас экан . Бошқа бир юртдан бир чавандоз тулпорни ҳар қандай ҳолатда ҳам сотиб олишни қасд қилиб йўлга чиқибди. Чавандозникида уч кун меҳмон бўлгач, дардини айтибди. Аммо,қанча ялиниб ёлвормасин , мақсадига эришолмай, афсус билан ортга қайтибди. Тулпор шундан сўнг кўпкариларда кўринмабди. Сабабини суриштирса, ўша ўзи меҳмон бўлган уч кунда мезбоннинг ардоқли биргина отини сўйиб ўзини сийлаганини англабди...
Қарангки, ҳимматни қаранг!!
Улар Аллоҳ Таолонинг:
" Эй, Одам фарзанди! Барча мол- дунё Менинг мулкимдир. Сен қулимсан. Сенинг кулбангга таклифингсиз келган меҳмон эса Менинг элчимдир. Қўлингдаги ўзим берган неъматларни қайтариб олиб қўйишимдан қўрқмайсанми?!" ( Ҳадиси Қудсий) деган сўзларини дилларига жойлашган.
Илм ва амалга риоя қилишган.
Ҳозирги яшаб турган шароитимизда ҳамма нарса муҳайё: дастурхонлар ноз- неъматлар билан тўла . Биз эса, гоҳо ким ўзар ўйнаб, риё қилсак, гоҳо айирмачилик қилиб, меҳмон кутамиз. Меҳмоннинг мансабига, бойлигига қараб дастурхон безаймиз. Мундайроғига бўлаверади қабилида иш тутамиз. Аллоҳ таоло буйруғича аслида тескарисини қилишимиз, муҳтожроғини сийлашимиз керак. Шунда савобимиз ортиқроқ бўлади.
Машҳур араб сайёҳи ибн Баттутанинг ҳикоя қилишича, карвонлари билан Туркиянинг Онадўли сарҳадидаги Денизли шаҳрига яқинлашганда, ёнига қилич осган барваста одам отнинг жиловидан тутиб,нималардир дейди. Бу туркчани, у арабчани билмай, бир- бирини тушунмай туришса, бошқа бири келиб, отнинг жиловини нариги томонидан тутади. Жиловни буниси бу ёққа ,униси у ёққа тортармиш. Сайёҳ қўрққанидан нима қилишини билмасмиш. Ниҳоят аниқланибдики, улар меҳмонни талашаётган эканлар. Буниси "Мен биринчи бўлиб кўрдим " деса, униси " Сен биринчи бўлиб кўрдинг , тўғри, лекин бу бизнинг жойимиз. Меҳмонни сен бошлаб кетсанг, биз уятга қоламиз.Буни Аллоҳ таоло бизга насиб қилган", дермиш....
Мана яна бир ибрат....
Меҳмонни иззатлаш билан аллоҳ таоло ҳузурига кетган ота- онамиз, бобо-бувиларимиз, қавм- қариндошларимизни иззатланишига , уларнинг савоби ортишига, аллоҳ таоло ҳузурида азиз меҳмон каби сийланишига эришар эканмиз.
Меҳмон кутиш одобларига риоя қилишда ҳам аждодларимиз бизга ўрнак.
Бир шогирд устозини меҳмонга таклиф қилибди.
Шунда устоз: " Учта шартим бор, тўрга ўтқизиб калтакламайсан, сўнгра уруш майдонига ташламайсан, кейин қамаб қўймайсан" дебди. Яъни, биринчи шарт, ҳадеб "олинг, таомдан олинг" деб қистамаслик, иккинчиси болалар уйни шовқин- суронга тўлдирмаслиги, учинчиси кетадиган бўлса, "яна озроқ ўтиринг" деб қистамаслик эди.
Меҳмондорчиликда " олинг, олинг" га ўрганган киши Хоразм томонларга борса,ажабланиши мумкин. Улар ҳар бир меҳмон олдига бир чойнак ва пиёла қўйишади.Олинг дейишмайди. Меҳмон ўз майлича овқатланади.
"Меҳмондан қолган таом шифодир" , дейди доно халқимиз . Меҳмонни ҳаққи улуғ..меҳмон ўз ризқи билан келади.
Хонадонларимиздан меҳмон аримасин , ҳамма хонадонлар меҳмоннинг баракотидан файзли бўлсин илоҳим!!
Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона