Оила - муқаддас даргоҳ
Қадимдан халқимизда фарзанд тарбияси энг муҳим вазифа ҳисобланган. Фарзанд камолотида илм даргоҳларининг, устозларнинг таълим –тарбияси борасидаги саъй-ҳаракатлари сезиларли таъсир этса-да, аммо оиланинг ўрни бўлакча. Ахир, қуш уясида кўрганини қилади, деб бежизга айтилмаган. Боланинг эришаётган ютуқларида ота-онанинг меҳнатлари, қўллаб-қувватлашлари катта омил бўлади.
Ҳақиқатдан, қалбимиздаги илмга, санъатга қизиқишлар оиладан шаклланади.
Болалик пайтларимизда уйимизда жуда кўп китоблар бўларди. Отам кечки пайт чироқнинг ёруғида “Ўзбек халқ достонлари”дан ўқиб берардилар. Шунчалик ўрганиб қолгандимки, бувим эртак айтмасалар, отам достон ўқиб бермасалар ухламасдим.
Отам ўзлари олий маълумотли бўлмасалар-да, китоб ўқишни ёқтирардилар. Шу сабабли китоб ўқишга, адабиётга меҳрим бўлакча. Мактабда она-тили ва адабиёт ўқитувчимиз Латофат опанинг педагогик маҳоратлари адабиётга қизиқишимга сабаб бўлди. Фарзанд камолотида ота-она ва устознинг машаққатли меҳнатининг ўрни беқиёс.
Оилада фарзандлар келажагини ўйлаган ота-оналар ўзаро муносабатда, муомалада ҳам паст баландни ҳисобга олиб, ўринли сўзлашишлари зарур.
Болалар ота-онадан нусха кўчиришади. Уларнинг юриш-туриши, кийиниши , сўзлаши, ўзини тутиши фарзандда акс этади. Ҳар бир нарсани болаларга яхшилик билан тушунтирилса, унда эзгуликка интилиш ҳисси кучаяди.
Болани кичиклигиданоқ катталар олдида одоб билин туриши, кўп гапирмаслик, оёқларини чалкаштириб ўтирмасликка ўргатиш лозим. Боланинг ҳар бир ҳатти –ҳаракатига она эътиборли бўлиши лозим.
Кейинги пайтда ота-она телевизор, телефон билан овора бўлиб болага оилада ўргатилиши керак бўлган одоблар ўргатилмаганлиги сабаб кўплаб нохуш ҳолатлар рўй беряпти.
Оилавий ажримларнинг кўплиги ҳам оилада тарбиянинг сустлиги, фарзандларни меҳнат қилишга, камтарин, ширинсўз эмасликлари, катталарни ҳурмат қилмасликлари сабаб бўлмоқда.
Яхши тарбия ҳам ибодатдир.
“Бола – азиз, одоби ундан - азиз” деб бежизга айтилмайди.
Хуллас, ўғил- қиздек улуғ неъматнинг қадрига етайлик, уларга чиройли хулқ одобни мерос қилиб қолдирайлик.
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Чорбоғгузар маҳалла отинойиси Сидиқа Жумаева