Масҳ тортиш одоблари.

19-12-2023, 14:15 admin Мақолалар 205

Масҳ тортиш одоблари.

Қиш кириб келиши билан совуқ кунлар ҳам бошланди. Бу эса ибодатлар борасида бир қанча ноқулайликлар туғдиради. Динимиз кўрсатмалари бу борада ўз енгилликларини тавсия этади. Бугунги суҳбатимиз орқали махсидан фойдаланиш ва масҳ тортиш одоблари тўғрисида билиб оламиз. Динимизда инсонлар учун осонлаштирилган амаллардан бири таҳоратда оёқни ювиш ўрнига оёқ кийимига яъни махсига масҳ тортишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Муқим киши бир кеча кундуз, мусофир киши эса уч кеча кундуз масҳ тортади деганлар". Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар, "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан етмиш киши, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаломнинг оёқ кийимларига масҳ тортганларини кўришганликларини"- ривоят қилишади. Махси деб оёқнинг ошиқини беркитадиган оёқ кийимга айтилади. Демак оёқ кийимга масҳ тортиш шариатимизда жоиздир. У эркак ва аёлга баробар. Уларга ҳоҳ сафарда бўлсин, ҳоҳ муқимликда бўлсин масҳ тортишга рухсат этилади. Махсига масҳ тортишнинг шартлари мавжуд. Булар биринчи пояфзал оёқ тўпиқларини беркитадиган бўлиши шарт. Иккинчи оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги шарт. Учинчиси сув ўтмайдиган бўлиши шарт. Бугунги кундаги урф бўлган юпқа пайпоқларга масҳ тортиш эса жоиз эмас. Камида бир фарсах, яъни беш минг беш юзи қирқ тўрт метр масофага йўл юрганда, яъни беш ярим километр юрганда йиртилиб кетмаслиги шарт ва бешинчиси, махсини мукаммал таҳоратли ҳолда кийган бўлишлиги керак. Покланишда маҳси, чориқ, этик каби оёқни тўпиқлари билан ёпувчи пояфзаллар устига масҳ тортиш жоиздир. Ғусл вожиб бўлган киши оёқ кийимини ечиб ювади. Чунки, ғусл қилиши лозим бўлган кишининг оёқ кийимларига масҳ тортиши жоиз эмас. Қўлнинг кичик бармоқларидан учтаси миқдорича икки қадамнинг устига нам қўл билан силаш махсининг фарзидир. Оёқнинг остига ёки ёнларига масҳ тортиш дуруст бўлмайди. Масҳ тортиш учун қўлларни хўллаб ўнг қўлнинг бармоқларини ўнг қадамнинг устига, чап қўлнинг бармоқларини чап қадамнинг устига қўяди ва икки қўлни ҳам тўпиғигача тортади. Бармоқлар ораси бир оз очиқ бўлади, ҳатто қадамларда масҳдан сўнг чизиқлар хосил бўлади. Муқим киши учун масҳ тортиб юриш муддати бир кун бўлса, яъни 24 соат бўлса, мусофир учун уч кеча кундуз, яъни етмиш икки соат хисобланади. Бу вақт эса таҳорат сингандан бошлаб эътиборга олинади. Мисол учун бир киши субҳда таҳорат олди, махсини кийди ва шу таҳорати пешинда синди, демак бунда у янги таҳорат қилади ва оёғига масҳ тортади. Кейинги куннинг пешин намозигача оёғига масҳ торта олади, яъни мусофир бўлса учинчи куннинг пешинигача масҳ тортиши мумкин. Махсига масҳ тортилганни ҳукми яъни махси кийиб тургандаги ҳолатдан, таҳорат сингандан бошлаб хисобланади. Махсига тортилган масҳни қўйидагилар синдиради. Биринчи таҳоратни синдирадиган нарсалар, иккинчи масҳ муддатининг ўтиб кетиши, учинчи оёқ товонини кўп қисмини махсининг тўпиқ турадиган ергача чиқиб кетиши ёки махсининг учта кичик бармоқ кўринадиган даражада йиртилиши. Махсига масҳ тортиш фақат таҳоратда рухсат қилинган бўлса, жароҳатга масҳ тортишга таҳоратда ҳам ғуслда ҳам рухсат этилади. Махсига масҳ тортишда муқум ва мусофирга алоҳида муддат бўладиган бўлса, жароҳатга тортилалиган масҳга эса муддати белгиланмайди. Мабодо муқум киши узоққа чиқиб кетадиган бўлса махсини ҳукмида эса дарров мусофирга айланади. Агарда мусофир одам бирдан икки кун ўтиб мусофирликдан қайтса у муқумга айланади. Бирдан оёғидан махсини ечиб таҳорат олади. Мабодо таҳоратли холда оёғида махсиси бор холатда таҳорат синадиган бўлса махсини устидан масҳ тортилади. Иккинчи марта агарда махсига масҳ тортилган холатда оёғини ечадиган бўлса фақатгина махсини таҳорати кетади. Бунда инсон оёғини махсидан ечиб олгани учун фақатгина оёғини ўзини ювиб махсини қайтадан кияди.



ЎМИ Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш