Қайтар дунё бу !

12-12-2023, 17:27 admin Мақолалар 244

Қайтар дунё бу !
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикмати илоҳийси билан инсонларга турли хил ёш беради:кимгадир қисқа ,кимгадир узоқ умр ато этади.Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади : "Бирор узоқ умр кўрувчининг умри узайтирилган бўлса ёки умридан камайтирилган бўлса, албатта" у Китобда (Лавҳул Маҳфузда битилган) бўлур.Албатта бу Аллоҳга осондир.(Фотир "сураси,11-оят) .Инсон дунёга келганида жуда заиф ва нимжон бўлади.Аста -секин катта бўлиб қувватга тўлиб бораверади. Йиллар ўтган сайин кексайиб қувват кетиб , заиф бўлиб қолади.Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилди."Аллоҳ шундай зотдирки,сизларни заиф нарсадан (бир томчи сувдан )яратди ,сўнгра (сизлар учун) заифликдан кейин қувват пайдо қилди.Сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни пайдо қилди.
Дарҳақиқат, одам боласининг умри ўтиб кексайган сари унинг жисми заифлашиб боради, аммо ҳаёт синовларида товланган , бошидан яхши ва оғир кунларни кўп ўтказган кекса ёшдаги кишиларнинг борлиги барчамизга Аллоҳнинг берган неъматидир.Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:"Агар орангизда мункиллаган қариялар,ўтлаб юрган чорва ҳайвонлари ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди ,бошингизга балолар селдай оқиб келган бўларди."
Халқимизда:” Қайси бир хонадонида ота - она ёки улардан бирининг борлиги,ўша оилани бағри бутун оилалардан деса бўлади ”- деган фикр мавжуд.
Дарҳақиқат,кексаларимиз ёшларнинг таълим-тарбияси, ахлоқ-одобни назорат қилиб ,ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб панд -насиҳат қиладилар.Халқимизда яна "Қариси бор уйнинг париси бор ","Қари билганни пари билмас",, - деган нақллар бор.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Катта ёшдагилар билан ҳамсуҳбат бўлинглар, уламолардан масалаҳатлар сўранглар ва донолар билан аралашиб туринглар "-деганлар.Аллоҳ таоло бизларга кексалар туфайли шунчалар кўп марҳамат кўрсатар экан, ўз навбатида биз ўрта ёшдагилар, ёшларимиз ҳам уларнинг ҳурматларини жойига қўйишимиз иззат - икром кўрсатишимиз лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида:"Мўйсафид кишини ҳурмат қилиш,Аллоҳ таолони улуғлаш -"деганлар
Чунки кексаларга яхшилик қилишни, уларга ҳурмат- иззат кўрсатишни Аллоҳ буюрган.Аллоҳнинг амрига итоат этиш эса Уни улуғлашдир.Барчамизга кекса отахону онахонлармизга иззат- ҳурматда бўлмоқликни ва уларнинг дуосини олиб яшашликни насиб этсин!. Эл орасида: “Нимани эксанг шуни ўрасан, нима қилсанг ўзингга қайтади”- деган мақол бор.

Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалласи отинойиси М.Тоирова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш